САНОГЕН ТАФАККУР РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК МЕХАНИЗМЛАРИ
Абдураҳмонова А.З.Низомий номидаги ТДПУ “Психология” кафедраси докторанти
Мақолада саноген тафаккур муаммоси, унинг долзарблиги, мамлакатимиз ва хориж олимлари томонидан ўрганилганлиги, ўқувчиларда саноген тафаккур ривожланишида таъсир этувчи омиллар, ижтимоий-психологик механизмлар ёритилган.
Калит сўзлар: тафаккур, саноген тафаккур, шахс, ўқувчи, маънавий, моддий, эстетик, соғлом фикр, фазилат, хусусият, оила.
АБДУРАХМОНОВА А.З. МЕХАНИЗМ СОЦИАЛЬНО -ПСИХОЛОГИЧЕСКОГО РАЗВИТИЯ САНОГЕННОГО МЫШЛЕНИЯ.
В статье раскрыто проблема саногенной мысли, его актуальная значимость, мнения и опыт наших и зарубежых ученых, развитие саногенной мысли у учащихся и действующий на них фактор и социально-психологический механизм мышления.
Ключевые слова: мышление, саногение мышление, личность, ученик
духовность, материальный, эстетический, здоровый мысль, достоинство, особенность, семья
------------------------------------------------------------------------------
ABDURAHKMONOVA Z.A. MECHANISM OF SOCIO-PSYCHOLOGICAL DEVELOPMENT OF SANOGEN THINKING
In This article is healthy opinion problem, significant, our country as well as foreign researcher from ouside sanogen opinion in the development of facts, socio-psychosocial action given.
Кey words: healthy,healthy opinion, person, pupil spiritual, real, grace, good fashion, quality, peculiarity, family.
Дунё мамлакатлари аҳолиси ҳаётида турли мафкуравий гобаллашув муаммоси кечаётган бир пайтда, улғайиб келаётган ёш авлодни ана шундай муаммолардан асраш, турли ғаразли ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, уларни ахборот хуружи орқали тафаккурини эгаллаш ҳамда вайронкорлик ҳаракатларига жалб этмоқчи бўлаётган “тарбиялар”га қарши иммунитет ҳосил қилишда саноген тафаккурга эхтиёж сезилади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ёшларида саноген тафаккурни ривожлантириш давлатнинг энг долзарб масаласига айланиб бормоқда. Чунки саноген тафаккурли ўқувчи ёшлар жамиятнинг эртанги кунини белгиловчи кучга эга, юртимизнинг барқарор ривожланиши, ватан озодлиги ва ободлигини таъминлашга хизмат қилиб, халқнинг эртанги кун тақдирини хал қилади. Саноген тафаккурли ўқувчи ёшлар жамият равнақининг гаровидир. Ҳамма даврда саноген тафаккур психология фанининг объекти бўлиб келган.
Саноген сўзи (lotincha. sanus sog'lom va yunoncha. genezi – kelib chiqishi, rivojlanish, соғлом эмоцияларни бошқариш) – маъноларини беради[1]. Шундай экан, шахснинг соғлом ўсиб улғайиши, унинг интеллектуал ривожланиши, жисмонан соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама камол топиши, жамиятда ўз ўрнини топиши ва самарали фаолият олиб боришида саноген тафаккур муҳим аҳамият касб этади.
Саноген тафаккур инсонни ҳар қандай оғир вазиятда ҳам инсоннинг тушкунликка тушмасдан эртанги кунга ишонч билан қарашга ва фақат олдинган интилиб яшашга ундайди. Саноген тафаккур аввало инсоннинг дунёқараши, сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, фуқаролик позициясида намоён бўлади. Инсон тафаккури қанчалик соғлом бўлса, унинг руҳияти, жисми шунчалик соғлом эзгуликка йўналган бўлади. Одамнинг фикрлаши қанча соф эркин бўлса, у шунча зарарсиз фикрлайди, шукрли, сабрли ва беғараз бўлади. Бугунги кунда гўзал хулқ, тўғри ақида асосида тарбияланган, эҳиёткор, соғлом фикрлай оладиган фарзанд ҳаётда ақл-идрок билан иш тута олади. Иймон эътиқодда собит туради, эркин ва мустақил фикрлай олади, мафкуравий хуружларга берилмайди, алдовларга учмайди ҳамда вайронкор ташвиқотларга алданиб қолмайди. Ватанига, халқига, оиласига садоқат руҳида ёндошади. Ана шундай умуминсоний сифатларга эга шахс ижтимоий психология соҳасида саноген тафаккур эгаси саналади. Демак, фарзанд ёшлигидан соғлом эътиқодли, билимли, садоқатли, одобли ва шижоатли бўлиб вояга етиши учун ижтимоий-психологик тажрибага эга бўлиши, дунёвий ва диний илмдан хабардор бўлиши лозим.
Тарихга назар соладиган бўлсак қанчадан-қанча буюк инсонлар етишиб чиққан, уларни буюк қилган, тарихга номини қолдирган нарса ҳам а йнан миллий ғурур, миллий ифтихор, миллат, эл-юрт тақдири учун куйиниш, халқнинг эртанги кун тақдирига қайғуриб яшаш, бунинг учун бор куч-ғайратини ишга солиб, ор-номус, виждон, адолат, меҳнатсеварлик, яратувчанлик каби соғлом қараш билан яшаганлигидир. Ана шу сифатларга эга бўлган авлод бугунги фан тили билан айтганда саноген тафаккур эгасидир.
Саноген фикр кишиси ҳамиша ўз қарашларини ижобий асослайди, керак бўлганда ҳимоя қилади, тўғри хулоса чиқаради, ўз бурчини адолатли баҳолайди. Саноген тафаккурга эга инсон ички низони ижобий бартараф этади. Шунинг учун юртимизда саноген тафаккурга эга шахслардан иборат баркамол авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Саноген тафаккур муаммоси кўпгина хориж олимлари томонидан ўрганилган. Шу жумладан, Россия Федерацияси олимларидан Ю.М.Орлов, Ю.Н.Краинова “Ўқитувчилар малакасини оширишда санаген эхтиёжни таркиб топтириш масаласи” мавзусидаги докторлик диссертацияси 2010 йил., Л.В.Рубтсованинг “Саноген фикрлашни ривожлантириш шахсият мувоффақиятига эришиш омили сифатида” психо-педагогик тадқиқотлари, Т.Н.Василева “Шахс шаклланишида саноген фикр юритиш” 1997 йил., Б.Ш. Тургунбаева “Ўқувчи ёшларни саноген тафаккурини шакллантириш” илмий мақоласи, М.С Козловская “Шахснинг хиссий вазиятларда саногеник фикрлашининг аҳамияти” 2005 йил, М.М.Данина (“Саноген тафаккурни ривожлантиришда таълим технологияларидан психологик фильмларнинг таҳлили”) докторлик диссертацияси{2}, каби хориж олимлари ўзларининг илмий тадқиқот ишлари ва илмий мақолаларида у ёки бу даражада ўрганилган.
Масаланинг психологик томондан ёритадиган бўлсак табиатнинг таркибий қисмлари ва жамиятнинг аъзолари билан турли шаклдаги, ҳар ҳил хусусиятли муносабатга киришиши, улар билан муомала қилиш маромларини даврий «муваққат тарзда» ўзгаришни вужудга келтиради. Ана шу ўзгариш туфайли муваффақият ва муваффақиятсизлик, омад ва омадсизлик, оптимизм ва пессимизм, романтика ва реалия, симпатия ва антипатия, прогресс ва регресс, жўшқинлик ва тушкунлик, фаоллик ва сустлик, соғлом тафаккур ва носоғлом тафаккур каби биринчиси ижобий иккинчиси эса салбий руҳий ҳодиса келиб чиқади.
Фаолият хулқ, тафаккурнинг ҳаёт давомида бир текис кечишини таъминловчи эмоционал ҳолат барқарорлигининг бузилиши унга қиёс қилинган муваффақиятнинг бирламчи омили тўғрисидаги илмий маълумотларни шубҳа остида қолдиради. Оламда жамики нарсанинг бошланғич асоси манбаи биринчидан эмоция деган ғояни, унинг қийматини умумий фонда бирмунча қадрсизлантиради, лекин иккинчи, устувор ва етакчи, умумий ва хусусий объектив ва субъектив, муҳим ва номуҳим мезонлар, аломатлар, ўлчамлар ёрдами билан баҳоланиши ушбу психологик масала моҳиятини оқилона талқин қилиш заруриятини юзага чиқаради. Агар шундай бўлса, уларнинг моҳиятини келтириб чиқарувчи сабабларни, ҳаракатлантирувчи кучларини муайян далилларга асосланиб таҳлил қилиш муаммоси майдонга келади.
Инсон фаолиятида унинг хулқи, тафаккур жараёни муайян қонуниятларга асосланган ҳолда амалга ошиши ҳам объектив, ҳам субъектив шарт-шароитларга боғлиқ. Табиий омилларни келтириб чиқаручи объектив шарт-шароитлар, яъни микро ва макро муҳит, моддий борлиқ, ёрдамчи воситаларнинг мавжудлиги, уларнинг юксак талабларга жавоб бера олиш имконияти, ташқи қўзғатувчиларнинг безарарлигини келтириб чиқаради. Табиий шарт-шароитлардаги тўкисликдан ташқари айрим етишмовчиликлар ва узилишларнинг содир бўлиши нуқсонларни келтириб чиқаради, бунинг оқибатида руҳий кечинмалар, асосан тафаккурнинг фаоллиги, илдамлиги, мақсадга йўналганлиги бузилади.
Табиий шарт-шароитлар, муҳит таъсирида инсон руҳий оламида бир қатор кескин ҳам сифат, ҳам миқдор ўзгаришлари вужудга келади, улар янгиланишлар, янги фазилатлар, хислатлар туғилишида намоён бўлади.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, табиий муҳитнинг таркибий қисми бўлмиш географик муҳит бу борада муҳим роль ўйнайди, кўпинча у, биринчидан, биологик шартланган шахс сифатларига таъсир этиб, фенотипларни генотипларга айлантиради (ҳудудий муҳит, рельеф, стихия кутилиши: зилзила, қор кўчкиси, довул, сув тошқини, оёқ етмас қирли тоғлар ва ҳоказо). Иккинчидан, онтогенезда шахс характерологик хусусиятларининг табиий равишда шаклланишга таъсир ўтказади, шунинг билан бирга микро муҳит билан генлар, ирсий белгилар, аломатлар ўртасида уйғунликни таъминлаб турувчи механизм вазифасини бажаради.
Объектив шарт-шароитлардан ташқари, инсон омили билан узвий боғлиқлиқ бўлган субъектив шарт-шароитлар тафаккурнинг муомаланинг, фаолиятнинг, хулқнинг ижтимоий турмушда самарали амалга ошишини узлуксиз равишда таъминлаб туради. Субъектив шарт-шароитларнинг қаторига шахснинг барқарорлиги, характернинг мустаҳкамлиги, эҳтиёж, мотив, маслак, салоҳиятининг пухталиги, ўзини ўзи бошқариш услубининг қатъий равишда шаклланганлиги, биологик шартланган хислатлар эса ўзаро уйғунлашганлиги кабилар киради.
Одатда объектив ва субъектив шарт-шароитлардаги ўзгаришлар туфайли ижобий ёки салбий хусусиятли психологик ҳолатлар, ҳодисалар, хислатлар, кечинмалар, фикр-мулоҳазалар устуворлиги юзага келиб, моддий асос функциясини бажарувчи олий нерв фаолиятини, марказий нерв системасининг ритмикасини, ишчанлик қобилиятини пасайтиради. Бунинг оқибатида фаолият, хулқ ва муомала амалга оширишда одатий саъи-ҳаракатлар, операциялар, маромлар бузила бошлайди, фавқулодда асабийлик, руҳий нуқсонийлик, қонуниятдан четга оғиш, нохуш кечинмалар, носоғлом тафаккур ҳокимлиги етакчилик қилади. Худди шу сабабдан, фаолият, хулқ ва муомаланинг муваффақияти шубҳа остида қолиши мумкин, чунки маҳсулдорлик, собитқадамлилик, мақсадга йўналганлик сифатларининг доминантлиги йўқолади, натижада ушалмаган эзгу ниятлар армон тариқасида юксак ҳис-туйғулар сифатида даврий ҳукм суришда давом этаверади. Натижада ҳаёт фаолияти ишдан чиқа бошлайди, умидсизлик, келажакга нисбатан ишончсизлик, ижтимоий муҳитга совуққонлик, ҳар бир вазиятни фақат негатив томонини ҳис қила бошлайди.
Бу ўз-ўзидан инсонни ёмон одатларни ортиришига, ахлоқ миъёридан чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Агар ижобий шарт-шароит бўлса, ўз-ўзидан маълумки, саноген тафаккур хукмронлик қилади. Бу омил атрофга ижобий муносабат, кўтаринки кайфият, фаолият самарадорлиги, беғараз муносабат, бағрикенглик ва қалб сокинлигини таъминлашга хизмат қилиши табиий. Саноген тафаккур ҳикмат малакасини ҳосил қилади ва қалбни тетиклаштиради. Саноген тафаккур катта ақлий қувват бўлиб, турли вазиятларда ҳам шахсларнинг огоҳлигига ва тўғри йўл тутишига ёрдам бериб, шахсда комил дунёқараш уйғонишига олиб боради.
Шахс тузилишга фавқулоддаги вазиятларнинг ички ларзаси фаолият, хулқ ва муомаланинг онглилик ҳолатидан онгсизликка ўтишини тақозо этади, бинобарин, муваффақиятсизлик реалияга айланади.
инсон табиатан ҳаётий тасодифларга учрайди. Бундай тасодифларга дуч келганда баъзан ожизлик ёки кучсизлик қилиши мумкин. Ана шундай муаммоларни ҳал қилиш жараёнида бевосита тафаккур хизмат қилади. Демак вазиятларни тўғри тахлил этиш, муаммони бартараф қилиш, безарар ҳаракат қилиш учун ҳам шахс саноген тафаккурга суянади.
Инсон онгли мавжудот экан у яратиш, янгилаш, яхшилаш, ўзгартириш имконига эга. Лекин табиатнинг таркибий қисмлари, инстинктлар, шартсиз рефлекслар таъсирини кўрсатади
шахснинг ички ва ташқи тана аъзолари фавқулоддаги ходисалар ва вазиятларга мослашган эмас (стихия, ҳалокат, тасодиф, стресс, аффект, хавф-хатар-риск);
шахсда соғлом тафаккур ривожланмаганлиги сабабли, турли вазиятлардан қўрқиш билан боғлиқ ҳис-туйғуларни олдиндан сезиш, пайқаш, курашиш, енгиш каби имкониятларга эга эмас
шахсда ҳаётга тайёрланмагани, ҳаётий кўникма шаклланмаганлиги сабабли у ҳаётий тасодифлар қурбонига айланиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳаётга энди кириб келиб, ҳаётнинг ёзилган ва ёзилмаган қонунларни, табиат ходисаларини англаётган шахс ҳаётнинг тасодифларига тўғри реациясини шакллантириб борилиши лозим. Мактаб амалиётида турли психологик методикалар, психологик тренинглар, характер, темпераментни аниқлаш бўйича тестлар, интеллектни аниқлаш тест, маънавий дунёқараш, тафаккурни аниқлаш сўровномалари, савол-жавоб ўтказилиши, шу билан бирга ҳар томонлама ривожланишни таъминлайдиган тренировкалар олиб борилиши шахсни ҳаётида учрайдиган турли хавф-хатарларга тайёрлайди.
Жахон психологияси фанининг маълумотларига қараганда, муваффақиятсизликдан ҳеч ким ҳимояланган эмас. Маълумки, жисмоний, ахлоқий ва ақлий баркамоллик туб маънодаги комил инсон тўғрисида мулоҳаза юритишга имкон беради. Комиллик даражаси субъектнинг маънавий дунёсига айланмас экан. Тасодифлар, фавқулоддаги вазиятлар шахс томонидан одатий ҳодиса сифатида осойишта қабул қилинмайди.
Комилликка интилишда саноген тафаккурни ривожлантириш масаласи қўйилади. Комиллик инсонни ўз саломатлигини асраш ва ўз фаолиятини жамият равнақи, эзгулик сари йўналтириш, шунингдек замонавий ҳаётда мавжуд бўлган турли тиббий, экологик, ижтимоий, иқтисодий таҳдидлардан инсонни муҳофаза қилиш билими ва малакалари мажмуасидан иборатдир. Саноген тафаккур мазмунан мураккаб ва тармоқланган тушунча эканлигини намоён этмоқда.
Жумладан, саноген тафаккур ривожланган шахсни психологик қиёфаси-безовталанмаслик, ғам чекмаслик, вахимага тушмаслик, яхшиликларни кутиб яшаш, келажакни порлоқ тасаввур қилиш, кечириш, позитив ёндашиш, ўз –ўзини назорат қилиш, бекорчиликдан қочиш, зарарли одатлардан тийилиш, хавас қилиш, хасаддан тийилиш, тушкунликдан тийилиш. Руҳий қувват ҳақида Шарқ табобатида тан олинган қомусий олим Ибн Синонинг “Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдар, хотиржамлик - ярим саломатликдир, сабр-шифонинг бошланишидир” деган хикматли қарашларида инсон саломатлигида энг мухим омил кунгил хотиржамлиги ҳақида фикр билдирилган.
Саноген тафаккурда моддиятнинг уйғунлиги яқин кишиларга совға бериш, мухтожларга хадя улашиш, ўз-ўзига хеч бўлмаганда бир ойда бир маротаба яхши кўрган бирор нарса харид қилиш, ой, қуёш, юлдузлар хатто булутларга қараб табиатнинг мўъжизаларидан куч олиш, давлат мулкини авайлаш, жамият мулкини асраш, борига қаноат қилиш.
Гигиена – мутафаккирларимиз рухни соғлом бўлиши танани поклигига боғлиқ деганидек, баданни тоза сақлаш, либосни покиза тутиш, хирсга берилмаслик, бадан тарбия қилиш, спортнинг бирор тури билан мунтазам шуғулланиш, табиат қўйнида кўпроқ сайир қилиш, уйқунинг меъёрда бўлиши, бир ижтиомий фаолиятдаги озодалик, гигиена қоидаларига риоя қилиш зарур.
Саноген тафаккурнинг маънавий жиҳатдан намоён бўлиши- шахс қадр қимматини англаш, инсонни қадрлаш аввало ота-онага, устозларга ҳурмат эҳтиром, яхшиликка чақирганда сўзсиз итоат этиш, танбехларини беғараз қабул этиш, улардан аввал салом бериш, очиқ чеҳра билан меҳр-муҳаббатини сўз ва амалда намоён этиш, уларнинг ташвишларига далда бўлиш, руҳий мадад бериш, сўзида собит туриш, меҳрибон, адолатли, садоқатли, ватанпарвар, элпарвар, оилапарвар, болажонсифат бўлиб кичикларга иззатда бўлиб уларга ғамхўрлик қилиш, кексаларни қадрлаш, омонатдор, ростгўйлик маънавий қиёфани кўрсатади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, тафаккурни ислоҳ қилиш орқали эса инсон ўзини англайди. Ахир бу дунёдаги энг оғир вазифа айни шу эканлиги бежиз билдирилмаган. Ҳар бир инсоннинг тафаккур тарзи кўп омиллар натижасида кенгайиб боради. Аввало шахс маънавий бой, интеллектуал ривожланган, ақлан етук, жисмонан соғлом ва хар томонлама шаклланган, саноген тафаккури ривожланишида таъсир этувчи муҳим ижтимоий-психологик омиллар аввало оилада ота-она ва катталарнинг ҳаётга муносабатларида, атроф-муҳит, таълим муассасасида устозларнинг ҳатти-ҳаракатлари катта аҳамият касб этади.
АДАБИЁТЛАР:
1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни.- Т. 1997й.
2. Бадалева А.А. Психология общения. Энциклопедический словарь Под общ.ред.-Бадалева А.А.-М.Изд-ва «Когито-Центр», Саногенное мышление в общении., 2011{2}
3. И.Каримов. Юксак маънавият–енгилмас куч.–Т.:Маънавият, 2015.
4. Абу Наср Фаробий «Бахт саодатга эришув ҳақида» рисолалар. Масъул мухаррир Ўзб.Р.ФАҳақиқий аъзоси M.M.Ҳайруллаев. Тошкент “ФАН”1975.
5. Ирисов А. Абу Али ибн Сино. Ҳаёти ва ижодий мероси. T., «FAN», 1980, .
6. Каримова В.М., Холйигитова Н.Х.“Психология” ўқув қўлланма Тошкент-“Иқтисодиёт”-2014
7. Э. ҒозиевУмумий психология. Психология мутахассислиги учун дарслик.Тошкент «Университет»2008й.
8. Э. Ғозиев.Онтогенез психологияси.Назарий-эксперименталТаҳлил. Тошкент – 2010й.
ИФО | Абдурахмонова Зухра Абдурахмон қизи |
Мутахисслик: | Педагогика ва психология |
Адрес: | Тошкент ш. Яшнобод тумани, Гўзал 1дом, 3 кв. |
Тел: | + 998 90 947 44 22. |
Эл. манзил: |