УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
ФАНИНИНГ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Маърузачи:
© Одилова Наира
Гулямовна
ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР:
- Ғозиев Э.Ғ. Психология методологияси. Т.,2013
- Ғозиев Э.Ғ. Социал психология. Т.,2012
- Константинов В.В. Методологические основы психологии. - С-Пб: Питер, 2010.
- Лубовский Д.В. Введение в методологические основы психологии. – М.: Изд-во МОДЭК; МПСИ, 2007.
- Никандров В.В. Методологические основы психологии. – С-Пб: Речь, 2008.
- Корнилова Т.В., Смирнов С.Д. Методологические основы психологии. – С-Пб: Питер, 2006.
Методологик билимлар тузилиши
РЕЖА:
Психология методологияси фан соҳаси сифатида
01
Психологиянинг назарий, методологик ва табиий илмий асослари
02
03
.
Умумий психологиянинг фан методологияси тармоғи фан тизимининг таркибий қисми бўлиб, илмий тадқиқотнинг умумий ва хусусий методларини, илмий ёндашувлар, қарашларнинг принципларини ўрганади.
Фан методологияси таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- Фаннинг ҳар хил соҳаларида олиб бориладиган тадқиқотларнинг умумилмий принциплари ва шаклларининг даражаси (назарий кибернетика, умумий психология, системали ва фаолиятли ёндашув)
- Яққол (конкрет) илмий методологиянинг даражаси (у ёки бу илмий предметга тадбиқ қилинувчи тадқиқот ўтказиш принциплари ва методларининг мажмуаси)
- Тадқиқот ўтказишнинг техникаси, технологияси методикасининг даражаси (ишончли амалий маълумотлар олиш, уларни қайта ишлаш йўл йўриқларни танлаш)
Фан методологияси таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин.
4. Тадқиқот иштирокчиларининг ёш ва гендер хусусиятлари, миллий қиёфаси, интеллектуал даражаси (умумий савияси, амалий кўникмалари ва касбий тайёргарлик кўрсаткичи)
5. Тадқиқотни амалга ошириш жараёнидаги муҳитнинг, вазиятнинг, объектив ва субъектив шарт-шароитнинг “инсон омили”га йўналганлиги
6. Тажриба-синов материаллари объектларнинг умумий талабларга мутаносиблиги, кашфиётларнинг ижтимоий-психологик аҳамият касб этиши.
Ҳозирги кунда психология фанида “методология” терминини ҳар хил хусусиятли 3 даражаси талқин қилинади
- Умумий методология тадқиқотчилар томонидан қўлланиладиган, мажмуавий негиз сифатида асосланадиган билимнинг умумий усули, унга умумий тарздаги фалсафий ёндашув, талқин, табиатшунослик ва инсоншунослик тўғрисидаги қонунлар, қонуниятлар, механизмлар мукаммал тарзда акс эттирилишидир.
- Хусусий ёки махсус методология бу муайян фан соҳаларида қўлланиладиган принциплар, қонунлар, қонуниятлар, методлар, механизмлар, услублар мажмуасидир.
- Методология бу тадқиқотнинг аниқ, яққол методик усуллари мажмуасидир, деган талқин бир қатор чет эл манбаларида ўз ифодасини топган (методлар йиғиндиси).
Умумий методологик принциплар турлича психологик ҳолатларда ўз ифодасини топади:
- Индивидуал фаолиятни эгаллашда шахснинг объектив ва субъектив омилларга нисбатан муносабати, ички имконияти рўёбга чиқишида;
- Фаолиятни ҳамкорлик дея тушуниш, шахслараро коммуникацияни вужудга келиш жараёнида;
- Индивидуал, гуруҳий, жамоавий ҳамкорлик фаолият субъектига айланишида;
- Фаолият субъекти сифатида ҳамкорлик иштирокчиларини тан олиш ва тушуниш уларнинг мақсади, эҳтиёжи, мотивацияси кўринишида кузатилади.
- В.Н.Борязнинг фикрича, метод илмий билишнинг унсурларининг, назарияларининг, қонунларнинг, категорияларнинг муносабат тоифасининг ўзидир
- П.Гиндевнинг фикрича, ҳаракатдаги назария сифатидаги метод тўғрисида фикр юритиш жоиз
- М.В.Мостепаненконинг фикрича, метод бу олдинги олинган умумий билимларнинг муайян мажмуасига асосланувчи билишнинг йўли.
- В.П.Кузьминнинг фикрича, методология илмий билишнинг методлари ва асосининг тизими сифатида;
- Э.Г.Юдиннинг фикрича, фаолиятнинг воситалари, методлари, мантиқий жиҳатдан ташкиллаштириш, тузилма тўғрисидаги таълимотдир.
Инсон ҳаёти ва фаолияти ўзаро узвий боғлиқ, бири иккинчисини тақозо қилувчи 3 та манбадан ташкил топган:
Онглилик (ақлий зўриқиш, иродавий зўр бериш, ихтиёрий ижод)
Онгости (мувофиқлашган изланиш, автоматлашган жараёнлар тизими устуворлиги)
Онгсизлик (фаол ҳордиқ, ихтиёрсиз акс эттириш)
- Ҳозирги даврда психология фанининг муҳим, долзарб муаммоларидан бири бу унинг тадқиқот методологияси ва принципларини назарий ҳамда амалий жиҳатдан чуқурроқ тадқиқ қилишдир.
- Психология фанининг асосий принципларидан бири бу детерминизм тамойилидир.
Детерминизм тамойили
- Лот. Determino – белгилайман.
- Табиат ва жамият ҳодисалари, психик ҳодисанинг объектив сабаблар билан белгиланиши ҳақидаги таълимотдир.
- Борлиқдаги барча нарса ва ҳодисалар бир бири билан боғлиқ ва ўзаро бир бирини тақозо этади.
Детерменизмнинг қуйидаги инвариантлари мавжуд
Динамик детерминизм
Статик детерминизм
Тескари алоқалар детерминизми
Тизимли (тартибли, системали) детерминизм
- Психология фанининг назарий муаммолари қаторига инсоннинг инсон томонидан идрок қилиниши киради.
- Одамнинг ташқи кўринишига асосланиб, унинг характер хусусиятлари унинг юз аломатлари, чеҳрасидаги ўзгаришлар тана аъзоларининг ҳаракатлари, рефлексия орқали аниқланади.
Инсоннинг ташқи қиёфасини тахлил қилиш орқали қуйидаги кўринишларга ажратиш мумкин:
1. Инсонни ташқи қиёфасига қараб,уни таҳлил қилиб, руҳий дунёсини баҳолаш мумкин.
2. Инсон ташқи қиёфасининг унинг ички дунёси билан мутаносиб деган ғояни мужассамлаштиради. Яъни симпатия, антипатия, эмпатия.
3. Инсоннинг инсон томонидан идрок қилишини ўхшашликка асосланган акс эттириш
4. Ташқи кўринишнинг ижтимоий келиб чиқиш билан ўхшашлигига асосланади.
- Симпатия simpathea - ичдан ёқтириш, ички майл, илиқлик, самимият демакдир.
- Антипатия antipatheia - симпатияни акси бўлиб, ичдан ёқтирмасли, хушкўрмасликдир
- Эмпатия epatheia - мурувват, ҳамдардлик, хайрихоҳлик туйғусини билдиради. Ўзгалар руҳий кечинмаларига шериклик, ҳамоҳанглик ҳисси.
Психология фанининг методологик муаммолари тўғрисида фикр ва мулоҳазалар юритилганда бир муҳим жабҳани АНТИЦИПАЦИЯ феноменини таҳлили қилиш жуда ўринли.
АНтиципация (лот. Олдиндан сезиш, пайқаш) 5 даражаси:
Англашилмаган субсенсор
сенсомотор
перцептив
тасаввур
Башорат қилиш
- англашилмаган субсенсор (лотинча онг ости ва сезиш ибораларидан тузилган бўлиб, идрок қилишнинг онгости ҳолатини англатади), сенсомотор (лотинча сезиш, ҳаракат маъносини билдириб, нозик, нафис ҳаракатларини сезиш демакдир), перцептив (лотинча идрок деган маънони англатади), тасаввур, башорат қилиш (нутқ ва сўз ёрдамида амалга ошади)
"ўсиш"
"ривожланиш"
"камолот"
"тараққиёт"
"ўсиш" (жисмоний, биологик) "ривожланиш" (психологик), "камолот" (ижтимоийлик), "тараққиёт" (имкониятнинг ушалиши ёки чўққиси)
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!!!

Умумий психология фанининг методологияси (346.1 KB)

