Меню
Разработки
Разработки  /  Начальные классы  /  Планирование  /  7 класс  /  Конспект урока по воспитательный чась на тему "Инсоний фазилатлар одоби."

Конспект урока по воспитательный чась на тему "Инсоний фазилатлар одоби."

Озодалик, тозалик, поклик энг зарур хислатларнинг бири. Бу соҳада ҳар бир миллат ва халқнинг ҳамма учун умумий ҳамда миллатга хос урф – одатлари бор. Маслан, эрталаб уйқудан тургач, ювиниш одати дунёдаги барча миллат ва элатларда мавжуд. Ҳаммом қилиш, чўмилиш каби одатлар ҳам ер юзининг кўпчилик халқларида одат тусига кирган.

06.06.2019

Содержимое разработки

Инсоний фазилатлар одоби.


Тозалик, озодаликва поклик – яхши фазилат.


Озодалик, тозалик, поклик энг зарур хислатларнинг бири. Бу соҳада ҳар бир миллат ва халқнинг ҳамма учун умумий ҳамда миллатга хос урф – одатлари бор. Маслан, эрталаб уйқудан тургач, ювиниш одати дунёдаги барча миллат ва элатларда мавжуд. Ҳаммом қилиш, чўмилиш каби одатлар ҳам ер юзининг кўпчилик халқларида одат тусига кирган. Дунёдаги барча мусулмонлар бу ювиниш турларидан ташқари таҳорат оладилар ҳамда ғусл қиладилар. Озодаликка амал қилмоқ, озиқ – овқат, кийим – кечак, яшаш жойини тоза ва покиза сақлаш одамзоднинг саломатлигини таъминлашда асосий ўринни эгаллайди.

Покизалик, озўодалик бор жойда дил равшан, бу нарса етишмаган жойда одамнинг табиати хира бўлади. Турли – туман юқумли касалликлар ҳам, парокандалик ва таъби хралик ҳам ифлосликдан келиб чиқади. Бизнинг мақсадимиз мустақил ҳаётга тайёрланиб бораётган фарзандларни озодалик ва покликка ўргатишдан иборатдир. Яунки одам боласи кийган кийимидан тортиб, яшайдиган ва ўқийдиган, ишлайдиган жойигача тоза ва озода тутса, инсон шахсий озодаликка, покликка риоя қилиб, соч – соқолидан тортиб, тирноғигача ўз вақтида парвариш қилса, ўз вақтида ювиниб, танасини, аъзоларини покиза сақласагина, бундай одамни одобли инсон деса бўлади. Поклик ҳақида гап кетганда, одам боласининг ташқи дунёсинигина ўйламаслик керак, уларнинг ички дунёси, айниқса, қалби пок бўлиши лозим. Қалби, нияти пок инсонлардан жамиятга инсониятга зарар келтирувчилар бўлмайди.

Аммо унинг ички дунёсини ювиб тозалайдиган бирон – бир суюқлик ёки амал йўқ. Инсоннинг ички дунёси унга берилган билим ва тарбияга, имон ва эътиқодга боғлиқ.

Иймон – эътиқодсиз қалбни пок деб бўлмайди. Чунки иймонсиз инсоннинг қалби бўм – бўшдир, бундай қалбни янги шудгор қилиб ҳаййдаб қўйган ерга ўхшатиш мумкин. Агар ҳайдалган ерга ўз вақтида бирон – бир ҳосил берадиган уруғ сепмасангиз барибир ер бўш ётмайди, ҳар хил тикон ва ёввойи ўтлар униб чиқади ва ерни қоплайди. Иймонсиз, эътиқодсиз қалб ҳам бўш турмайди, бундай қалбда ҳам ҳар хил ёввойи истаклар, ёввойи мақсадлар ўсиб етишади. Натижада бундай одам нафс бандаси ўз талаб ва истакларини адо этиш учун ҳеч нарсадан қайтмайдган, ҳаётда фақат мен ўзим бўлай деган тушунча билан яшайдиган одам бўлиб етишади.

Биз юқорида инсоннинг ташқи қиёфасини озода ва пок бўлиши сув билан дедик. Ўз вақтида ювиниб, ҳаммомда чўмилиб, уст – бошини ювиб, тараб юрадиган одамлар озода инсонлардир.

Ҳар маҳал ҳ\ожатхонага кириб нажосат чиқаргач нажосат чиққан аъзоларини сув билан тозалаб ювмоқ зарур. Бу ювиниш амали озодалик шарти бўлиб, айниқса, ички кийимларнинг ҳидсиз ва нажосат қолдиғисиз озода бўлишини таъминлайди.

Инсон нафосати ва дид фаросатининг яна бир кўриниши нафис кийиниш, ўзига аро бериш, яъни пардоз – андоздадир. Кийимнинг замонавий, миллий бўлиши йигит – қизларга ҳам ҳусн. Аввало шуни айтиш керакки, одамни одам қилиб кўрсатувчи нарса либосдир. Лекин нима дуч келса, унга қизиқиб, мода орқасидан қува бериш одобсизлик саналади. Одам кўча – кўйда, тўй – томошада, меҳмонда, дам олишда, ишда, меҳнат палласида ҳар бир мавсум ва ммуҳитнинг ўзига мос келадиган либоси билан кийиниши керак. Айниқса, мактаб ўқувчилари мактабда, асосан ўқувчилар формасини кийиб юришлари лозим.

Мактаб формасини мактабда ўқувчиларнинг дидига қараб, айнқса, юқори синф қизларининг таклиф ва истагини ҳисобга олиб танлаш яхши натижа беради. Агар катта ёшдаги ўқувчилар дўконга чиқарилган ўқувчилар кийимини ёқтирмасалар, улар ўзлари танлаган мато билан ўзлари танлаган нусҳада умумий буюртма бериб тиктиришлари мумкин. Аммо ўқувчимиз шуни тушуниб олиши керакки, нега мактаб кийимини кийиш шарт, бу қонун қаердан чиққан, ҳар ким истаганини кийиши керак, деган фикрлари ноўриндир.

Бунинг бир сабаби бор: Агар мактабга ҳар бир ўқувчи ўз хохлаганини кийиб келгудай бўлса, баъзи камдаромад, кўп болали оилаларнинг фарзандлари ҳам ўқийди. Ота – оналаридан шундай аҳволда яшаганлигидан нарози бўлиши мумкин. Ахир мактаб тўй, театр эмас, мактаб бу ўқувчининг машаққат билан меҳнат қиладиган, яъни илм оладиган масканидир.

Инсонда доимий турадиган ҳусн ва латофат ҳаё ила иффатдир. Ҳаёсиз юз жонсиз жасад кабидир.



-75%
Курсы повышения квалификации

Современные методы и технологии преподавания в начальной школе по ФГОС

Продолжительность 72 часа
Документ: Удостоверение о повышении квалификации
4000 руб.
1000 руб.
Подробнее
Скачать разработку
Сохранить у себя:
Конспект урока по воспитательный чась на тему "Инсоний фазилатлар одоби." (16.85 KB)

Комментарии 0

Чтобы добавить комментарий зарегистрируйтесь или на сайт