Меню
Разработки
Разработки  /  Русский язык  /  Разное  /  9 класс  /  Хар бир дарс очик дарс булсин

Хар бир дарс очик дарс булсин

Дарсларда АКТ дан фойдаланиш
08.04.2020

Содержимое разработки

«Ҳар бир дарс очиқ дарс бўлсин»

ёки ҳар бир дарсда АКТдан самарали фойдаланиш.

Таълим ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти бўлиб, шу жараёнда шахснинг тараққиёти, унинг маълумоти ва тарбияси ҳам амалга ошади. Дарсларда ўқитувчи ўз билим, кўникма ва малакаларини турли воситаларда ўқувчиларга етказади, ўқувчилар эса уни ўзлаштириб бориб, ундан фойдаланиш қобилиятига эга бўлади. Тил ўрганиш жараёнида халқнинг маданий-ахлоқий қадриятларига яқинлаштириш имкони пайдо бўлади.

Ҳозирги замон фан-техника тараққиёти, ахборот оқимининг тобора ортиб бориши, улар асосида бажариладиган жараёнларни янада тезроқ амалга оширишда талаб қилинади. Жадал ривожланиб келаётган даврда, ахборот асрида ўз ўрнини топа оладиган, ҳар томонлама шаклланган шахсни тарбиялаш биз устозларнинг олдимизда турган энг асосий вазифамиздир. Мен иш фаолиятим давомида ўз олдимга ўсиб келаётган ёш авлодни замонавий ахборот технологиялари ёрдамида ўқитишни мақсад қилиб олганман. Бугунги кунда ўқув жараёнини ташкил этишда янгича ёндошиш керак. Замонавий мактаб ўқитувчиси ахборот технологияларидан фаол фойдаланиши зарур. Шунинг учун ҳам ҳар бир дарсда мультимедиа технологияларидан фойдаланиш зарур. Ўқувчиларга ўқиш ва ўқитувчиларга ўқитиш жараёнини қизиқарли бўлиши учун ахборот технология воситаларидан самарали фойдаланишимиз мақсадга мувофиқдир.

Шунингдек, мультимедиа воситаларидан янги мавзуни баёнида, мавзуни мустаҳкамлашда, янги мавзуни қай даражада ўзлаштирилганлигини аниқлашда, уйга вазифани текширишда, фанга оид янгиликларни етказишда фойдаланиш мумкин. Масалан, 19 аср рус шеъриятида “Олтин аср” ёки дунё миқёсида рус адабиётининг аср деб аталиши, лекин шуни унутмаслик керакки, 19 асрда рус адабиётининг юксалишида 17-18 асрларда адабий муҳит асосий ўрин тутганлиги, бу жараёнда А.С.Пушкиннинг бой адабий мероси алоҳида аҳамиятли эканлигини ўқувчиларга англатишда “Я памятник себе воздвиг не рукотворный” шеърининг чуқур мазмунини очиб бериш мақсадида унинг ҳаёти ва ижоди, шоирнинг ҳаётида бўлиб ўтган ўша мудҳиш дуэль сабаб нафақат рус халқи, балки бутун жаҳон адабиётида юқори ўрин эгаллаган буюк шоир йўқотилгани акс эттирилган видео дарс яратдим ва бу дарсда шоир ҳақида ишланган бадиий фильмдан самарали фойдаландим, матнни эса ўзим ўқидим. Бу видеодарс ўқувчиларга А.С.Пушкиннинг нақадар буюк шоир эканлигини англаб етишларида кўмак берди. Худди шундай видеодарслар орқали 5-синф ўқувчиларига Г.К.Скребицкийнинг “Зима-художник” ҳикоясида табиатнинг манзаралари нақадар гўзал тасвирлангани, 6-синф ўқувчиларига К.Г.Паустовскийнинг «Барсучий нос» ва «Кот – ворюга» мавзусида ҳайвонларга меҳрли бўлиш каби фазилатларни сингдириб боришга эришмоқдаман. Анъанавий дарслардан фарқли мультимедиадан фойдаланиб ўтилган дарсларнинг самараси жудаям юқори эканлигини ўз тажрибамда кўрдим.

Тажрибаларим шуни кўрсатадики, мультимедиа воситаларидан фойдаланиб ўтилган дарслар самарадорлиги юқори бўлади, агар у керакли материаллар билан бойитилган бўлса. Аммо мультимедиа воситаларидан фойдаланиб ўтилган дарсларни ДАРС эканлигини унутмаслигимиз лозим. Компьютер ўқитувчи вазифасини бажара олмайди, лекин унга мавзуни ёритишда кўмак беради. Шунинг учун ҳар бир дарсга “очиқ дарс” сифатида тайёргарлик кўриш ўқитувчини ва албатта ўқувчини фанга бўган қизиқишини оширади. Ҳар бир дарс жараёнида интерфаол методлар ва таълимий ўйинлардан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ўқувчиларни мустақил фикрлашга, ижодий изланиш ва мантиқий фикрлаш доираларини кенгайтириш билан бирга уларни дарсларда ўрганганларини ҳаёт билан боғлашга, қизиқишларини оширишга ёрдам беради. Ўқитувчиларнинг бундай замонавий талаблар асосида яратилган шароитлардан самарали фойдаланиб, дарсларни илғор педагогик ҳамда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиб ташкил этишлари таълим-тарбия жараёнини сифатини кафолатлайди. Мазкур талабларга амал қилинса, дарс самарадорлиги ортади ва замонавий технологиялар таълим самарадорлигига хизмат қилади.

Наманган вилояти Учқўрғон тумани 43-сонли Давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси Шахноза Абдуллаева



-80%
Курсы повышения квалификации

Нестандартные формы и методы обучения на уроках русского языка и литературы

Продолжительность 72 часа
Документ: Удостоверение о повышении квалификации
4000 руб.
800 руб.
Подробнее
Скачать разработку
Сохранить у себя:
Хар бир дарс очик дарс булсин (13.45 KB)

Комментарии 0

Чтобы добавить комментарий зарегистрируйтесь или на сайт