Меню
Разработки
Разработки  /  Математика  /  Уроки  /  8 класс  /  Очиқ дарс: “Квадрат тенгламалар ечишга оид мисоллар ишлаш”.

Очиқ дарс: “Квадрат тенгламалар ечишга оид мисоллар ишлаш”.

Очи? дарс: “Квадрат тенгламалар ечишга оид мисоллар ишлаш”.

Парпиева Феруза Исматуллаевна

03.04.2017

Содержимое разработки

Мавзу: “Квадрат тенгламалар ечишга

оид мисоллар ишлаш”.

Дарснинг

мақсади: Квадрат тенгламаларни ечишнинг

янги усулларини кўрсатиш ва

ўраганган усулларни мисоллар

ёрдамида мустаҳкамлаш

Таълимий: Олинган билимларни мустаҳкамлаш, квадрат тенгламаларни ечишнинг қулай усулларини танлай олиш йўлларини ўргатиш.



Тарбиявий: Жавобгарликка, меҳнатсеварликка, олдинга қўйган мақсадга ета олишга, ўзганинг меҳнатини қадрлай олишга тарбиялаш.



Ривожлантирувчи: Ўқувчиларнинг ўйлаш қобилятини, фикрлаш доирасини кенгайтириш, фанга бўлган қизиқишини ошириш. Қўшимча адабиётлар билан ишлаш, интернет- ресурслардан тўғри фойдаланишни ривожлантириш. Группа билан ишлаш орқали ўз билим савиясини оширишга йўналтириш.

Дарс тури: Мустаҳкамловчи

Дарс услуби: Аралаш

Дарс жиҳози: компьютер, проектор,экран,

дарслик, баҳолаш варақалари,

ўқув қуроллари, смайликлар .



Дарс режаси:

1. Ташкилий қисм.

а) саломлашиш

в) давоматни аниқлаш

г) психологик иқлим яратиш

2. Уйга вазифани текшириш. 3. Тезлик машқлари. 4. «Билимингни чарҳла» 5. «Сўзни тикланг» . Анаграмма. 6. Математик терминлар. 7. «Ким чаққон?» 8. Танаффуз 9. Китоб билан ишлаш 10. Дарс якуни. “Ўзингизни баҳоланг” 11. Уйга вазифа



Эпиграф



Одамдан юқори тураркан олам,

Билим оширмоққа мухтождир одам”.

А.А.Рудакий

Дарснинг бориши:

1. Ташкилий қисм.

а) саломлашиш

в) давоматни аниқлаш

г) психологик иқлим яратиш

- Доскада қизил, сариқ, яшил рангли қоғозлар ёпиштирилган, ўзингларга ёққан рангни танлаб олинглар. Қоғозларга "сизга омад тилайман!", "хайрли кун тилайман" каби тилаклар ёзилган.Энди қизил ранг танлаганлар 1-қаторга, сариқ ранг танлаганлар 2-қаторга,яшил ранг танлаганлар 3-қаторга келиб ўтиринглар,1-қатор "а" коэффициент, 2-қатор "в" коэффициент, 3-қатор "с" коэффициент деб номлаймиз.

- Бугун дарсимизда формативли баҳолаш усулидан фойдаланамиз. Дарс охирида бир гуруҳ бошқа бир гуруҳни баҳолайсизлар шунинг учун жавобларни диққат билан тинглаймиз.

Жарайсын!!!
«5»



Керемет!!
«4»



Жақсы!
«3»



Тенгламалар

a

b

c

x1

x2

x1+x2

x1*x2

x² - 7x + 28 = 0

1

-7

28

-

-

-

-

x² - 210x = 0

1

210

0

0

210

210

0

9x² + 6x + 1 = 0

9

6

1

-1∕3

-1∕3

-2∕3

1∕9

3x² - 10 = 0

3

0

-10

-√10∕3

10∕3

0

10∕3

Уйга вазифани текшириш. Жадвални тўлдиринг.



Ўқувчилар бир-бирларининг дафтарларини алмашиб, экрандан "уй иши" жавобларини текширишади.Ўқитувчи баҳолайди.

Тезлик машқлари.

Ўқувчиларнинг диққат - эътиборини бир жойга жамлаш, фикрлаш қобилиятини ўстириш мақсадида дарсни тезлик машқларидан бошлаймиз:

- Мен сизларга 100 ичидаги сонларни айтаман, сизлар эса айтилган сондан 8ни айириб айтасизлар,масалан 29-8 =21,17-8 =9, 9-8 = 1 жавоб 1

-Энди айтилган сонни 4га бўлиб айтасизлар, ....., ...., ....., 64:4 =16 жавоб 16

- Энди айтилган сонга 7ни қўшиб айтасизлар, ....., ...., ....., 24+7= 31 жавоб 31

- Қаранглар болалар 1, 16, 31 сонлари Қозоғистондаги қандай шонли саналарни англатаяпти?

- 1 декабрь биринчи президент куни

- 16 декабрь мустақиллик куни

- 31декабрь янги йил байрами

3 гуруҳ 3та тилда байрамларни изоҳлаб беришади.



«Казахстан на пути

к светлому будущему»

































































Билимингни чарҳла” Ўтилган мавзулар бўйича оғзаки савол-жавоблар

- квадрат тенглама тушунчаси? - квадрат тенглама коэффициентлари? - квадрат тенгламанинг турлари? - чала квадрат тенглама? - келтирилган квадрат тенглама? - дискриминант тушунчаси?

Анаграмма

фэкоцинетиф

коэффициент

леикнриалтг

келтирилган

наритимскидн

дискриминант





Математик терминлар

Тенгламанинг ечими – теңдеудің шешімі

Тенгламанинг илдизи – теңдеудің түбірі

Квадрат тенглама – квадрат теңдеу

Келтирилган квадрат тенглама – келтірілген квадрат теңдеу

Чала квадрат тенглама – толымсыз квадрат теңдеу

Математика фанлар ичида шоҳ,

Унинг сирларидан бўлингиз огоҳ!



«Ким чаққон?»

Босқичли мисоллар ишлаш.

- Доскада 3 та дарахт тасвирланган,баргларида 1-босқич мисоллари ёзилган.Баргларнинг катта кичиклиги мисолнинг мураккаб ёки соддалигига боғлиқ. Жавоблари эса дарахт ўзакларида беркитилган. Баргдаги мисол жавоблари тўғри бўлса,2-босқич яъни ўзакдаги мисолларни ишлашда давом этамиз. Ўзакдаги мисол жавоблари эса илдизларида беркитилган,жавоблари тўғри бўлса бирини тугатган гуруҳ ғолиб бўлади.



Танаффуз”

- Доскадан қўлни олмасдан,чизилган чизиқ устидан икки марта юргазмасдан қуйидаги фигурани чизинг.



Китоб билан ишлаш.

297 мисол. Берилган илдизлар бўйича

квадрат тенглама тузинг.

1) х1 = 2 4) х1 = 0

х2 = 7 х2 = 6

2) х1 = -1 5) х1 = -5

х2 = 4 х2 = 5

3) х1 = -3 6) х1 =9

х2 = -4 х2 = 12

Вывод:

«Человеку, изучающему алгебру, часто полезнее решить одну и ту же задачу тремя различными способами, чем решить три-четыре различные задачи. Решая одну задачу различными методами, можно путем сравнений выяснить, какой из них короче и эффективнее. Так вырабатывается опыт»

У. Сойер

Дарс якуни. “Ўзингизни баҳоланг”

"а" коэффициен



"в" коэффициент



"с" коэффициент



Уйга вазифа

299- мисол. Тенгламалар системасини ечинг.

8


-75%
Курсы повышения квалификации

Методы решения функциональных уравнений и неравенств

Продолжительность 72 часа
Документ: Удостоверение о повышении квалификации
4000 руб.
1000 руб.
Подробнее
Скачать разработку
Сохранить у себя:
Очиқ дарс: “Квадрат тенгламалар ечишга оид мисоллар ишлаш”. (8.77 MB)

Комментарии 0

Чтобы добавить комментарий зарегистрируйтесь или на сайт