Меню
Разработки
Разработки  /  Начальные классы  /  Планирование  /  6 класс  /  Конспект урока по воспитательному чась на тему "“Бахтим, баҳорим онам”"

Конспект урока по воспитательному чась на тему "“Бахтим, баҳорим онам”"

Ассалому алайкум азиз онахонлар, устозлар, жажжи сингилжонлар. Сизларни ўлкамизга илиқ нафаси билан кириб келган баҳор фасли ҳамда яқинлашиб келаётган 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбимдан табриклайман

Ассалому алайкум азиз онахонлар, устозлар, жажжи сингилжонлар. Сизларни ўлкамизга илиқ нафаси билан кириб келган баҳор фасли ҳамда яқинлашиб келаётган 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Ҳар доим шу баҳор фасли каби яшнаб, яйраб, беғубор бўлиб юринглар. Юзингиздан ҳеч қачон табассум аримасин.

.

06.06.2019

Содержимое разработки

Бахтим, баҳорим онам”


Ўқитувчи:

Ҳаётнинг энг нодир бир неъмати сен

Табиатнинг энг нозик бир хилқати сен

Гўзилликнинг энг асл ҳақиқати сен

Инсонни яратган ўзингсан аёл!


Ассалому алайкум азиз онахонлар, устозлар, жажжи сингилжонлар. Сизларни ўлкамизга илиқ нафаси билан кириб келган баҳор фасли ҳамда яқинлашиб келаётган 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Ҳар доим шу баҳор фасли каби яшнаб, яйраб, беғубор бўлиб юринглар. Юзингиздан ҳеч қачон табассум аримасин.

Энди 2-“А” синф ўқувчилари томонидан тайёрланган “Бахтим, баҳорим Онам” деб номланган тарбиявий соатимизни тинглаб, томоша қилинг. Марҳамат.


1-бошловчи

  1. Сиз эмасму Амир Темур онаси,

Сиз эмасму Улуғбек , Бобур онаси

Сиз барча, барча йирик зотлар онаси

Сизга таъзим, сизга эҳтиром

Сизга олқиш, сизга шараф-шон!


2-бошловчи

2.Ўлкам бўйлаб кезар баҳор нафаси

Қандай тоза бирам ажиб навоси,

Юракка тор келар кўкрак қафаси

Боғда янграр шўх қушларнинг навоси

Хуш келибсан баҳоройим юртимга.


1-бошловчи

3.Ассалому алайкум азиз устозлар, мунис онахонлар. Сизларни 8-март баҳор байрами Халқаро хотин-қизлар айёми билан табриклаймиз.


2-бошловчи

4.Мана ўлкамизга ўзининг минг бир тус, минг бир жилоси билан, гўзаллиги билан баҳор етиб келди. Баҳор янгиланиш, яшариш фаслидир. Аёл қалби баҳор гулларидай нозик, қуёшнинг тафтидай илиқ. Баҳор фасли 8-март Халқаро хотин-қизлар айёми билан бошланади.


1-бошловчи

5.Марҳамат навбат шеърларга.


Асилбек “Баҳор”

Қандай гўзал баҳор чоғи

Табиат ҳам ўзгача

Кенг Ватаннинг чаман боғи

Ям-яшилдир кузгача

Хуш келибсан, Навбаҳорим

Бу дунёга марҳабо,

Шуҳрати оламга кетган

Гул диёрга марҳабо.


Ширин “Наврўз”

Салом кўм-кўк баҳорим

Сойлари шўх оқарим

Ҳай-ҳай гўзал жамолинг

Сарпо кийди боғ –далам.

Қирда ёқут пиёлам

Офтоб шуласи алвон

Камалак кўкда карвон.


Асилбек “Көктем

Қаусатып қар боранды

Көктем қайтып оралды

Таулар тастап ақ тонын

Көк торғынға оралды

Сарқырады бұлақтар

Құлпырады бел-қыраттар

Сағым ойнап, көзді алып

Жақын тартты жырақтар.


2-бошловчи

6.Бир парча этни авайлаб, эъзозлаб. Ардоқлаб катта қилган, ҳаёт берган, қанот берган Она!


1-бошловчи

7.Мурувватли, адолатли, саховатли энг оғир дамларда ҳам пешонамизни силаб далда берген Она!


2-бошловчи

8.Марҳамат навбат “Она” ҳақида шеърларга.



Сардор

Она ҳурматин келтирмоқ учун

Англамоқ керак оналар бурчин

Она сўзи – бу жуда улуғ ном

Она – бош боғбон, она ҳам посбон

Она уйимиз ободлигидир.

Она уй ҳусни ҳам шодлигидир.


Дурдона

Онадир бизни гулдек безаган,

Ўйнаб кеч қолсак, йўқлаб излаган

Онамиз – Ватан шараф ва шони,

Онамиз- тинчлик пўлат қўрғони.


Мирхожиакбар

Она заводда ҳайдар станок,

Она –инженер тақсим қилар ток

Она- пазанда, оқ нонлар ёпар

Она колхозда ипак қурт боқар


Диана

Она меҳнаткаш, пахтакор полвон

Она- ҳамшира, ботир қаҳрамон

Она мактабда ўқитувчи ҳам,

Текстилда у чит тўқувчи ҳам


Мирсаид

Она – депутат, онадир вазир

Она- ҳунарманд, ҳар ишга нозир

Она – халқ учун улуғ хизматкор,

Она фарзанд деб ишлар фидокор.


Азизжон

Дунёга келтирган меҳрибонгинам,

Ўзингиз оламда ягонагинам,

Ҳамиша соғ-омон юрингиз шодон,

Фарзандлар камолин кўрингиз, онам!





1-бошловчи

9.Марҳамат қизлар ижросида рақс томоша қилинг. (айланиб ўйнасин қизим).


2-бошловчи

10.Оналарни эъзозлайлик ҳар қчон

Ахир улар билан гўзал бир жаҳон

Оналарда инсон зоти нақшдир,

Қадр этайлик у ҳаммадан яхшидир.


1-бошловчи

11.Оналар таърифига гўзал ташбеҳ етишмас,

Фарзанди бахти дея, умри бўйи тинчимас.

Онасини қақшатган парча нонга ёлчимас,

Она фарзанд учун танҳо, силу зарга топилмас.


2-бошловчи

12.Марҳамат навбат қўшиққа. “Гул тутаман онажон”.


1-бошловчи

13.Навбатни яна шеърларга берсак.


Рузимурод

Саккизинчи март куни

Онам қувноқ, онам шод

Билсам шу кун оналар

Бўлишган экан озод

Шу кун топилган экан

Хотин –қизлар бахтини

Инсонлик ҳуқуқи-ю

Ҳам озодлик тахтини.


Дилдора

Шундан буён ҳар йили

Баҳор гулга кирганда

Озод ҳис, озод туйғу

Дилдан дилга кирганда

Бу байрамни нишонлар

Экан ҳар битта она

Фарзанд келтираркан гул

Онамиз деб ягона.




Мирсалим

Тингларканман онамнинг

Айтган ҳар бир сўзини

Дилдан қутлагим келди

Ўзлигини, ўзини

Ва ниҳоят бир қучоқ

Меҳр гулин тутқаздим

Онамнинг ҳам меҳрини

Юрагимда ўтқаздим.


Омина

Онажоним, онажоним,

Меҳрибоним жонажоним

Чин оналик меҳрингиздан,

Юрагимда ҳаяжоним.

Онажоним, онажоним

Менинг азиз-жонажоним

Меҳрибондир бизга доим

Онажоним жонажоним.


Зебо

Оппоғим дея оқ сут берган,

Бошимни силаб, эркалаб суйган

Оқ сутла меҳр-муҳаббат берган,

Сизга минг бор таъзим онажон,

Ухламай мени деб кечалари,

Алла айтиб бешигим тебратган

Жонсарак меҳрибон шунчалар

Ўзингизга таъзим онажон.


Мирдиёр

Дунёда энг меҳрибон

Ўзингсан онажоним

Пойингга мен гул сочай

Таъзимла онажоним.


Азамат







2-бошловчи

14.Марҳамат ўғил болалар ижросида ўйин томоша қилинг.


2-бошловчи

15.Бувижоним, бувижоним

Меҳрибонсиз бунча ҳам.

Меҳрингизнинг тафтидан

Очилади ғунча ҳам.


1-бошловчи

16.Бувижоним, бувижоним

Сўзларингиз мулойим

Шунинг учун биз сизни

Ҳурмат қиламиз дойим.


2-бошловчи

17.Марҳамат бувижоним шеъри.

Гулзахро “Соғ бўлинг бувижон”

Омина “Әжем”

Тохира “Бувижоним”

Комила “Бувижонимни эслаб”


2-бошловчи. Навбат “Әжем” қўшиғига.


1-бошловчи

18.Ухла қўзичоғим дер

Сен суянган тоғим дер

Гулга тўлар боғим дер

Ойижоним алласи.


2-бошловчи

19.Ёқимли ширин бирам

Ойижоним алласи

Дилга бахш этар ором

Ойижоним алласи.


2-бошловчи

20.Марҳамат Кабилжанова Гулзахро ижросида “Алла” қўшиғини тингланг.


1-бошловчи

21.Эндиги навбатни саҳна кўринишига берсак, марҳамат.

“Она қарзи”.


2-бошловчи

22.Марҳамат ўғил ва қизболалар ижросида рақс томоша қилинг.


1-бошловчи

23.Азиз онахонлар, опахонлар, устозлар сизларни яна бир бор Халқаро хотин-қизлар айёми билан табриклаймиз.


2-бошловчи

24.Сизларга тани-соғлик. Узоқ-умр тилаймиз. Ҳамма юртимиз, оиламиз тинч ва фаровон бўлишини тилаймиз.


1-бошловчи

25.Ҳамиша оналаримиз бахтимизга омон бўлишсин.


2-бошловчи

26.Марҳамат байрам қўшиғимизни қабул этгайсиз!


Ҳамма ўқувчилар хўр бўлиб “Онажоним” қўшиғини айтади.


(Ўқувчилар гулларини оналарига тақдим этади.)


Ўқитувчи:

Мана шунинг билан бугунги тарбиявий соатимиз ўз ниҳоясига етди. Яна бир бор сизларни хотин-қизлар байрами билан муборакбод этамиз. Келганинглар учун катта раҳмат. Бугунги байрамимизда бизга катта ёрдам берган Турғунбоев Собиржон акага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.


Директор ва илмий мудирларга, меҳмонларга сўз берилади.






-75%
Курсы повышения квалификации

Подготовка детей дошкольного возраста к обучению в школе

Продолжительность 72 часа
Документ: Удостоверение о повышении квалификации
4000 руб.
1000 руб.
Подробнее
Скачать разработку
Сохранить у себя:
Конспект урока по воспитательному чась на тему "“Бахтим, баҳорим онам”" (22.05 KB)

Комментарии 0

Чтобы добавить комментарий зарегистрируйтесь или на сайт