Меню
Разработки
Разработки  /  Всемирная история  /  Уроки  /  5 класс  /  Конспект урока по родному языку на теме "АДАБИЙ ТИЛ ВА МАТН"

Конспект урока по родному языку на теме "АДАБИЙ ТИЛ ВА МАТН"

-миллий одоб-ахлоқ, қонун қоидаларимиз ва урф -одатларимизни ўргата бориб, она тилимизга ҳурмат, муҳаббат уйғотиш;

-она Ватанни севиш ва қадрига етиш инсоний бурч эканлигини тушунтириш;

-ҳамма вақт яхшилик қилишга, ҳамиша эзгу амаллар билан яшашга, ширин муомалали бўлишга ўргатиш.

10.06.2019

Содержимое разработки

Узоқ муддатли режа бўлими:

І.МАДАНИЯТ: ТИЛ ВА МУОМАЛА

Мактаб:


Ўқитувчи исм-шарифи:


Куни:


Синф:5

Қатнашганлар сони:

Қатнашмаганлар сони:

Дарс мавзуси:

АДАБИЙ ТИЛ ВА МАТН

Дарс мақсадлари

5.ТС 2.Матн мазмунини қайта ҳикоя қила олиш, идрок этиш, таърифлаш

5. Ў7. Аниқ вазифаларни бажариш учун матндан зарур ахборотларни ажрата билиши ва уларни адабий тил меъёрлари асосида қўллай олиши

5.Ё7.Берилган матндаги жумлаларни тўғрилаган, таҳрир қилган ҳолда, луғатдан фойдаланиб имло хатоларини тузатиш;

5.АТМ1. Сўз ўзагидаги нутқ товушлари, унли ва ундош товушларнинг ўзига хос хусусиятларига, тўғри талаффузига ва ёзилишига риоя қилиш; урғу ва омоним тарзидаги сўз урғусининг қоидаларига амал қилиш

Адабий тил ва матн ҳақида маълумотларини мустаҳкамлаш

Ютуқ мезонлари


- матн мазмунини қайта ҳикоя қила олади, идрок этиб, таърифлайди;

- аниқ вазифаларни бажариш учун матндан зарур ахборотларни ажрата билади ва уларни адабий тил меъёрлари асосида қўллай олади;

Инсоний қадриятларни

сингдириш


-миллий одоб-ахлоқ, қонун қоидаларимиз ва урф -одатларимизни ўргата бориб , она тилимизга ҳурмат, муҳаббат уйғотиш;

-она Ватанни севиш ва қадрига етиш инсоний бурч эканлигини тушунтириш;

-ҳамма вақт яхшилик қилишга, ҳамиша эзгу амаллар билан яшашга, ширин муомалали бўлишга ўргатиш.

Фанлараро боғланиш

Мусиқа, адабиёт, ўз-ўзини таниш фанлариаро боғланиш.


АКТ-дан фойдаланиш

кўникмалари

Луғат сўзлар ва видеолавҳалар учун экран .

Ўзлаштирилган билим

Уюшиқ бўлаклар ҳақида маълумотга эга.

Дарснинг бориши



Режалаштирилган дарс босқичлари

Дарсда режалаштирилган фаолият


Ресурслар

Дарснинг кириш қисми

5-8 дақиқа


Дарснинг ташкилий қисми. Ўқувчиларнинг дарсга ҳозирлигини аниқлаш.

Синфда психологик аҳвол ўрнатиш ва ўқувчилар диққатини дарсга қаратиш. Ўқувчиларни рангли стикерлар асосида гуруҳга бўлиш. Гуруҳ сардорларини аниқлаш.

Ўтган мавзуни мустаҳкамлаш.

Қолиплаштирувчи баҳолаш


Дарснинг асосий қисми

10-12 дақиқа










5-8 дақиқа






















10-12 дақиқа











10-12 дақиқа

Ўқитувчи синфга турли энциклопедиялар, болаларга аталган газет-журналлардан керакли ахборотларни олиб келади.

Г.

Ўқишолди топшириқлари.

Ўқувчиларга турли газет-журналдарнинг муқовалари тасвирланган коллаж туридаги расмлар берилади. Ўқувчиларда берилган расмларга қараб шу газет-журналларда қандай ахборотлар берилади, биз ахборотларни қандай саралашимиз лозим деган мавзуда фикр уйғотади.


  • Қандай газет-журналларни, энциклопедик тўпламларини севиб ўқийсиз?

  • Нима учун?

Ё.

Мослаштирилган тест.

Ўқувчиларга олдинги дарсда ўтган грамматик қоидаларни такрорлаш мақсадида мослаштирилган тест фойдаланилади. Тест кўп нуқта ўрнига тегишли ҳарфни ёки қўшимчани, боғловчини қўйишга қаратилган бўлиши мумкин, шунингдек сўз бирикмаларини мослаштиришга боғлиқ тузилиши мумкин.


Ё.

Ўқилгандан кейинги топшириқ.

Халқни кўп тилни билишга чорлаш мақсадида «Оқкема» журналига «Полиглот» мавзусида мақолалар мусобақаси ўтказилиши тўғрисида эълон ёзинглар. Мақолани қабул қилиш кунлари, ғолибларни аниқлаш ва тақдирлаш қандай амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам эълонингиздан ўрин олиши керак.


ХБ.

Дарслик билан ишлаш.

8-машқ. Матнни овоз чиқариб ўқинг ва ажратиб берилган сўзларни адабий тил меъёрида ёзинг.

1.Нутқда адабий тилдан фойдаланишнинг қандай афзалликлари бор?

2.Юқорида берилган матн юзасидан ўз фикрингизни бир гап билан ёзма баён этинг.

3.Фикрингизни ҳаёт билан боғлаб, мисоллар билан далилланг.

4.Мавзу бўйича хулоса чиқаринг, тақдимот тайёрланг.

Қолиплаштирувчи баҳолаш.

«Галереяда фикр-мулоҳаза юритиш».

Синф деворига турли расмлар илинади. Ўқувчилар берилган расмларни жуфтликда муҳокама қиладилар.

  • Расмлар қандай мавзуни ёритган?

  • Расмдаги инсонларнинг қандай хатти-ҳаракатларини англаш мумкин?

  • Ушбу расм орқали – мулоқот, мулоқот маданияти ҳақида нима дея оласиз?

Кейинги топшириқ: 9-машқ. Матнни ўқинг ва савол-топшириқлар устида ишланг.

1.Кишилар ҳаётида тил нима учун хизмат қилади?

2.Тилнинг алоқа воситаси эканлигини сиз ҳаётингиздан олинган қайси мисоллар билан далиллай оласиз? Қайси тилларни биласиз? Ўзингиз билган иккинчи тилда синфдошингиз билан диалог тузинг.

3.Матндан асосий фикрни ифодалаган гапни топинг.

4.Ўзингиз ҳам шундай матн тузинг.

5.Матндаги сўзларнинг адабий тил ва оғзаки сўзлашув услубига хослигини аниқланг.

Қолиплаштирувчи баҳолаш.

10-машқ. Матнни ўқинг. Топшириқларни бажаринг.

1.Матннинг асосий мазмунини аниқловчи 5 та калит сўз топиб ёзинг ва калит сўзлар ёрдамида қайта ҳикоя қилинг.

2.Берилган сарлавҳалардан матнга мосини танланг. «Навоий Астрободда», «Навоий ва Бойқаро», «Алишер Навоийнинг ўзбек адабий тили тараққиётига қўшган ҳиссаси».

3.Қуйида берилган калит сўзлардан фойдаланиб, ўзингиз матн тузинг:

Алишер Навоий, ўзбек адабий тили, тараққиёт, бой имконият, исбот қилмоқ.

4.Алишер Навоийнинг тилшуносликка оид асари қандай номланади?

Қолиплаштирувчи баҳолаш.

Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ фаолиятини кузатиб боради, керакли ўринларда ўқувчилар жавобини тўлдириб, йўналтириб боради.

Компьютер, рангли стикерлар, баҳолаш варақалари.

Монитор, проектор

Дарс якуни

8-10 дақиқа

Гуруҳ сардорлари ўқувчилар жавобини изоҳлайдилар.

Қолиплаштирувчи баҳолаш.

Уйга вазифа: 17-бетдаги 3-топшириқ.

3.«Ўзбек тили – она тилим, қозоқ тили – Ватан тили» мавзусида ахборот воситаларидан олган маълумотларингиз асосида матн тайёрланг ва синфда флипчарт орқали тақдимот ўтказинг.

Ўқувчилар дарс якунида рефлексия ёзадилар (“Икки юлдуз бир тилак” стратегияси)

-дарснинг менга ёққан томони.

- дарсдан мен нимани ўргандим.

- кейинги дарсларда нимани билишни хоҳлайман.


Дарс бўйича рефлексия



Умумий баҳо















-80%
Курсы повышения квалификации

Педагогический кейс в профессиональной деятельности учителя истории и обществознания

Продолжительность 36 часов
Документ: Удостоверение о повышении квалификации
3000 руб.
600 руб.
Подробнее
Скачать разработку
Сохранить у себя:
Конспект урока по родному языку на теме "АДАБИЙ ТИЛ ВА МАТН" (341.69 KB)

Комментарии 0

Чтобы добавить комментарий зарегистрируйтесь или на сайт