Меню
Разработки
Разработки  /  Начальные классы  /  Уроки  /  4 класс  /  "Алишер Навоий хикматлари"

"Алишер Навоий хикматлари"

Данная разработка предназначена для учащихся начальных классов в узбекской школе.

10.04.2018

Содержимое разработки

Мавзу: Алишер Навоий ҳикматлари

(Бошланғич синф “Одобнома” фанидан дарс ишланмаси)

Дарснинг мақсади:

Таълимий мақсад: Буюк аждодларимиздан Алишер Навоий ҳақида пухта билим бериш, ўқув дастури ҳажмидаги билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш.

Тарбиявий мақсад: Ўқувчиларни миллий истиқлол руҳида тарбиялаш, уларда шахсий ахлоқий сифатларни шакллантириш, мустақил фикрлашга ўргатиш, уларнинг оғзаки нутқини ўстириш.

Ривожлантирувчи мақсад: Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, аждодларимизга нисбатан ҳавас ҳиссини уйғотиш ва шакллантириш.

Дарснинг услуби: тушунтириш, ҳикоя, суҳбат, савол-жавоб.

Дарснинг жиҳози: дарслик, компьютер, тарқатма материаллар, мавзуга оид деворий варақа.

Дарснинг бориши: 1. Ташкилий қисм.

Ўқитувчи:

Салом азиз болаларим,

Гулу райхон, лолаларим.

Жажжи ўғил-қизларим

Она юрт эгасисиз,

Истиқлол эртасисиз,

Бўлинг ақлу расолар

Ҳам билимдон донолар.


-Қани айтинг болалар

Ким навбатчи бўлади?

Ушбу куннинг ҳисобин,

Менга айтиб беради.

Ўқувчи: Бизнинг 3 “А” синфимизда 34 та ўқувчи бўлиб, шулардан 18 та қиз ва 16 та бола дарсга тайёр. Мен навбатчи сифатида ҳамма ўртоқларимга дарснинг “Олтин қоидалар”ини эслатмоқчиман!

Ўқитувчи: - Марҳамат, ҳаммамиз диққат қиламиз.

Ўқувчилар:

  • Интизомли бўлиш;

  • Ўзаро ҳурмат;

  • Фол қатнашиш;

  • Ҳамкорликда ишлаш;

  • Дўстлар фикрини қадрлаш;

  • Вақтдан унумли фойдаланиш;

  • Рағбат олишга ҳаракат қилиш.

Ўқитувчи:

- Ҳамма дарсга тайёрми?

Ўқувчилар жўрликда:

Ота-она измидан,

Устозларнинг сўзидан

Бизлар асло чиқмаймиз,

Синфдаги барчамиз

Дарсга шай ғунчамиз.

Ўқитувчи: Болажонлар одоб ҳақида кимлар шеър ва мақол айтади?

Ўқувчи: Офтоб ҳам одоб ҳам яхши (Пўлат Мўмин шеъри).

1-ўқувчи: Офтоб яхши,

Одоб яхшими

Офтоб берар нур,

Одоб-чи ҳузур.

Мақол: Одобнинг – боши тил.

2-ўқувчи: Лолалар учун

Офтоб яхшидир.

Болалар учун.

Одоб яхшидир.

Мақол: Одобни одобсиздан ўрган.

3-ўқувчи: Офтоб бўлмаса,

Қаронғу тушар.

Одоб бўлмаса,

Ғам-қайғу тушар.

Мақол: Одобли бола – элга манзур.

4-ўқувчи: Офтоб кўринар,

Тоғ тепаликда.

Одоб кўринар

Салом – аликда.

Мақол: Сукут – энг буюк одоб.

5-ўқувчи: Одоб ҳар кимнинг

Яхши сўзида

Одоб ҳар кимнинг

Юзи – кўзида.

Мақол: Бола одоби билан – олам офтоби билан азиз.

6-ўқувчи: Оламнинг юзи

Офтобдан исир.

Одамнинг юзи

Одобдан исир.

Мақол: Одобинг саломдан бошланади.

7-ўқувчи: Оламнинг доим

Офтоби бўлсин.

Одамнинг доим

Одоби бўлсин.

Мақол: Одоб кишининг зебу – зийнати.

Бу ўқувчилар рағбатлантирилади.

Уйга вазифани сўраб, баҳолаш:

Мавзу: Юсуф Хос Хожиб бобомиз.

Кластер усули ва ҳарфий жумбоқни ечиш орқали ўқувчилар билими баҳоланади.

Қувноқ дақиқа.

Элакда ун эланди

Сурпа унга беланди.

Хамир қилдик кўпгина

Кулча ёпдик тезгина.

Янги мавзунинг баёни: Алишер Навоий ҳикматлари.

Ўқитувчи: Биз аждодларимиз билан фахрланамиз. Бобомиз Алишер Навоий шоир, олим ва давлат арбоби бўлган. У 1441 – йил 9 – февралда Ҳиротда таваллуд топган. 5-6 ёшлариданоқ кўп шеър ва достонларни ёд олган. Бобомиз Алишер Навоий бизга жуда кўп асарлар ёзиб қолдирганлар. Улар орасида одоб-ахлоққа доир китоблар ҳам бор.

Бобомиз А.Навоий ҳақидаги энг яхши таърифни юртбошимиз И.А.Каримов айтганлар, яъни 2008 йилда чоп этилган “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида шундай дейилган: “Агар Навоийни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир”.

- Қани ҳаммамиз кўз олдимизга бобомизнинг сиймосини гавдалантиришга ҳаракат қиламиз.

Алишер Навоий сиймосидаги ўқувчи даврага кириб келади:

-Во ажаб бу не ҳол

Ҳамма ўзгача либосда,

Ушбу лобар қизлар маликаларму

Йигитчалар кимлар шахзодалар-му?

Илмдан касб қилки, суд эрмас

Чарх мушкиларини, ҳал қилмоқ.

Лекин ул илм доғи наф этмас

Билибон бўлмаса амал қилмоқ.

Болажонларим, мен ҳақимда неларни билурсизлар, бундан ўзим хабардор бўлмоқчиман.

Ўқитувчи: Марҳамат бобожон (Кичик саҳна кўриниши).

Мир Алишер олдига бир одам келибди-да ўзининг саломатлиги ёмонлигидан шикоят қилиб: - “Мавлоно Мир Алишер, сиз кўпни кўрган доно одамсиз, шоирсиз, адолатпарвар амирсиз, аммо табибликдан хабарингиз йўқлиги жуда ёмонда” – дебди.

Қаерингиз оғрийди? – деб сўрабди Мир Алишер.

Ўзим ҳам билмайман, ҳамма жойим оғрийди, - деб жавоб берибди ҳалиги киши.

- ундай бўлса, бир шифоси бор, дебди Мир Алишер, - ҳар куни эрталаб бир намоз вақти, пешинда бир намоз вақти, кечқурун яна бир намоз вақти давомида ер чопиб, қолган пайтларда ўзингизнинг касбингизни қилинг, иншооллоҳ, тезда тузалиб кетасиз... Орадан бир неча вақт ўтгач ҳалиги одам яна Мир Алишернинг олдига кириб келиб:

- Мени танидингизми тақсир? – деб сўрабди.

- Танишга танидимку-я, аммо саломатлигингиз қалай? – дебди Мир Алишер.

- “Отдайман. Шоирдан ҳам табиб чиқар эканда. Сизнинг айтганингизни қилиб тамомила дарддан халос бўлдим”, - дебди у киши мамнун бўлиб.

(Ўқитувчи саҳна кўринишини хулосалайди).

Алишер Навоий ҳикматларидан намуналар:

Иззат тиласанг кам де

Сиҳат тиласанг кам е.

Бефойда сўзни кўп айтма,

Фойдали сўзни кўп эшитурдан қайтма.

Бошни фидо айла, ато қошиға

Жисмни қил садқа ано бошиға.

Алишер Навоий сиймосидаги ўқувчи: Баракалло азиз болажонларим, мен ҳақимда яхши нарсаларни билар экансизлар. Давонлар оша баркамоллик сари интилаверинг, ўқишларингизга омад.

Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўргатмиш ранж ила

Айламак, бўлмас адо онинг ҳаққин юз ганж ила.

1-ўқувчи: Бугун бизлар баркамол авлод

Шу ватаннинг юксак ардоғи

Азим чинор бўлса гар ватан,

Бизлар унинг кўрки, япроғи.

2-ўқувчи: Мағрур дилда муқаддас мақсад,

Шу ватаннинг корига яраш.

Ва шувирда босилган дастхат,

Тиниқиб турар кенг дунёқараш.

3-ўқувчи: Биз ғеч кимдан кам эмасмиз,

Кам бўлмаймиз илло ҳеч қачон.

Биз биртанмиз собит қадаммиз,

Келажаги буюк давлатмиз.

4-ўқувчи: Биз баркамол ўктам авлодмиз

Келажаги буюк давлатмиз.

Қуйидаги ўқувчилар рағбатлантирилади.

Янги мавзуни мустаҳкамлаш:

Ўқитувчи қўлида кубик олибсўрайди:

  • Болалар менинг қўлимда нима бор?

Ўқувчилар: - кубик бор.

Ўқитувчи: тўғри топдингиз. Мана шу кубик орқали янги мавзуни мустаҳкамлаб оламиз. Мен кубикни айлантираман, сиз эса ёзувларни жўр овозда ўқийсизлар.

Ўқувчилар: - Ҳикмат.

Ўқитувчи ҳикмат сўзининг маъносини сўрайди ва яна кубикни айлантиради.

Ўқувчилар: - Давлат арбоби.

Ўқувчилар давлат арбоби ҳақида ўз тушунчаларини айтадилар. Ўқитувчи яна кубикни айлантиради.

Ўқувчилар: - Шоир.

Ўқувчилар шоир сўзини ўқийдилар ва ўз тушунчаларини айтадилар. Ўқитувчи яна кубикни айлантиради.

Ўқувчилар: - Олим.

Ўқувчилар олим сўзини ўқийдилар ва ўз тушунчаларини айтадилар. Ўқитувчи яна кубикни айлантиради.

Ўқувчилар: - Туғилган сана.

Ўқувчилар туғилган сана сўзини ўқийдилар ва ўз тушунчаларини айтадилар.

Уйга вазифа: Алишер Навоий ҳикматларини ўрганиш ва ёд олиб келиш.

Ушбу фикрлардан келиб чиқиб, шундай хулосага келдикки, агар бошланғич синф дарсликларида Навоийнинг инсонпарварлик ғоялари асосидаги маълумотлар кенгроқ ёритилса ва ўқитувчилар томонидан таълим-тарбия жараёнида моҳирлик билан тарғиб қилинса, бизнингча:

- бола жамият учун фойдаси тегадиган комил инсон бўлиб улғаяди;

- илм инсон камолоти учун энг зарур фазилат ҳамда меҳнат-бойлик ва фаровон турмушнинг манбаи эканлиги ўқувчилар онгига сингдирилади;

- ўқувчи одамлардан ажралиб, яккаланиб қолган, жамият таъсиридан ташқарида бўлган киши инсон қаторига кира олмаслигини тушуниб етади;

- ҳақиқий инсон, ҳалол-пок, инсофли, меҳнатсевар, тўғри сўз, саҳоватли, ҳаёли, мурувватли, камтарин шахсдир деган ғояларнинг асл моҳиятини англайди;

- тарбиянинг ёшларни билимли, меҳнатсевар, инсонпарвар, ахлоқ-одобли, яхши фазилат эгалари қилиб вояга етказиш, деб номланган мақсади амалга ошади.

-80%
Курсы повышения квалификации

Профилактика нарушения зрения у детей и подростков

Продолжительность 72 часа
Документ: Удостоверение о повышении квалификации
4000 руб.
800 руб.
Подробнее
Скачать разработку
Сохранить у себя:
"Алишер Навоий хикматлари" (49 KB)

Комментарии 0

Чтобы добавить комментарий зарегистрируйтесь или на сайт