Меню
Разработки
Разработки  /  Начальные классы  /  Планирование  /  2 класс  /  Воспитательный час на тему "Китобдан дилим яйрар."

Воспитательный час на тему "Китобдан дилим яйрар."

Ассалому алайкум меҳри дарё, мўътабар устозлар, билимга чанқоқ, азиз ўқувчилар. Бугунги “Китобдан дилим яйрар” деб номланган тарбиявий кечамизга хуш келибсиз.

Одамзот яратилибдики, доимо комилликка интилиб яшайди. Болаликдан ўз дунёқарашини бойитиб боради. Ҳар бир инсон дастлабки тарбияни, яъни маънавий озуқани оилада ота-онадан олади.

07.06.2019

Содержимое разработки

Китобдан дилим яйрар.

Ўқитувчи:

Билимдонлар сўзи бордур бу бобда:

“Билимдон гўрда-ю, илми китобда!”

Агар ёлғиз эсанг, ҳамдам китобдур,

Билим субҳидаги нур ҳам китобдур.


Ассалому алайкум меҳри дарё, мўътабар устозлар, билимга чанқоқ, азиз ўқувчилар. Бугунги “Китобдан дилим яйрар” деб номланган тарбиявий кечамизга хуш келибсиз.

Одамзот яратилибдики, доимо комилликка интилиб яшайди. Болаликдан ўз дунёқарашини бойитиб боради. Ҳар бир инсон дастлабки тарбияни, яъни маънавий озуқани оилада ота-онадан олади. Кейин эса мактабга боради. Жамоада ўзини қандай тутишни ўрганади. Маънавий озуқа олишнинг, чин инсон бўлиб етишишнинг бирдан бир йўли бу китоб мутолааси.

Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисобланган. Шунинг учун китобга муҳаббат, униқадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.


Бир дўстки, ҳеч кимга бермаган азоб,

Узоқ синаб кўрдим, билсанг, у китоб!

Сирни яширмайди ўқувчисидан,

Хабар берар сенга ёзувчисидан.

Хилватда сен билан бўлиб у улфат,

Жимгина қуради ёқимли суҳбат.

Ҳеч кимдан қолишмас билимли аҳбоб,

Ундан сўрамасанг, бермайди жавоб.


Шундай экан, марҳамат синф ўқувчилари томонидан тайёрланган тарбиявий соатимизни тинглаб томоша қилинг.


1-бошловчи: 

Жовонда чувур-чувур,

Китоблар овоз қилар.

Ким онг – билим кўкида

Лочиндек парвоз қилар.

Келсин деб қанот қоқиб,

Яшиндайин учирай

Кўксин очсин ўзимда

Борин унга кўчирай.

Китоб дер қадримизни

Англаган ўқиб қолсин.

Олтин ёшлик ўтмайин

Оламни уқиб олсин.

Дунё нима билсин у,

Сайр қилдирай бир бошдан.

2-бошловчи: 

Истаса гул ундирай,

Саҳрода сариқ тошдан.

Дарёлар тубин қучиб,

Ўргатай ғаввосликни.

Гагарин ҳам бизлардан,

Ўқиган шоввозликни.

Китобни севиб ҳамма,

Ўқисин ҳеч тўймайин.

Бобомиз Алишердек,

Севиб қўлдан қўймасин.

Жовонда чувур-чувур,

Китоблар овоз қилар.

Варақлари оқ каптар –

Мисоли парвоз қилар


1-бошловчи: 

-Ассалому алайкум азиз ва мўътабар ўқитувчилар, қадрдон ўқувчилар!

“Китобдан дилим яйрар” деб номланган кечамизга хуш келибсизлар.

Китоб илмнинг боши

Китобда ер йўлдоши

Китобдан ақлинг унар

Китобда илму ҳунар.

2-бошловчи: 

Китоб! Инсонларга бахт – саодат, қувонч ва шодлик улашувчи билим булоғидир. Ҳар бир инсон китоб ёрдамида ҳаёт йўлини топади. Мактабга эндигина қадам қўйган ўқувчи энг аввало қўлига китоб ушлайди.

Очиб бир – бир саҳифанг

Ўқийман ҳар сўзингни

Сенсан билим чироғи

Очган менинг кўзимни

Сендан таралиб турар

Аҳиллик донолик

Чақиб сенда илмнинг

Мазмунга қарайлик.


1-бошловчи: 

Буюк алломаларимиз атоқли ёзувчиларимиз ҳам китоб орқали буюк кишилар бўлиб етишганлар ва худди шу китоб орқали бу алломаларимиз буюк ишлари ва ёзувчиларимизнинг асарларини ўқиб ўрганмоқдамиз. Китоб бебаҳо бойлик, битмас – туганмас хазинадир. Ҳар қандай шоир қўлига қалам олар экан у албатта китоб ҳақида тўлиб тошиб янги шеър ўлмас асар яратади. Эндиги навбатда мана шу шоирларимиз шеърларидан эшитайлик.


Олам ичра ягона

Ёмонликка бегона

Нур сочар мисли офтоб

Қадрдонимсан китоб

Сен илм булоғисан

Йўлимда чироғимсан.


Китоблар ҳам кишилар мисол

Умрли ва умрсиз бўлар

Туғилганда қучади иқбол

Лек охири ғуссага тўлар

Китоблар ҳам кишилар янглиғ

Не йўқ унда ҳамма нарса бор

Ўт, сув кечган китоблар аниқ

Мангуликка эрур даҳлдор.


Китоблар ҳам кишилар мисол

Тақдирдошдир байроқдорларга

Инсон билан уларни хатто

Ўтга ёқар, осар дорларга

Китоб ҳам кишилар янглиғ

Эрк истаб боходирларча

Ботирларча курашар улар.


Китоблар ҳам кишиларсимон

Қийноқларга бера олар дош

Жаллодларга бош эгмас ҳеч қачон

Бадфеълларга айлар мудом фош

Китоблар ҳам кишилар каби

Туғилган йил жисми бўлади

Ёзишлари ёши мактаби

Ўчмас шони исми бўлади.


2-бошловчи: 

Китоб хазина билим бойлик. Китоб бир неча йиллар аввал пайдо бўлган. Бу даврларда у турли кўринишда бўлган. Китоб аввал лойдан тайёрланган. Кейинчалик ҳайвон терисига ёзиб китоб қилишган. Устига мум суришган. Тахтачага ёзиб китоб тайёрлаганлар. Сўнг ипак матолардан, ундан сўнг қоғоздан китоб қилишган.


1-бошловчи: 

Китобларнинг хажми, шакли ҳар турлича бўлган. Авваллари китобларни босмахонада ҳарф териш машиналарида теришган. Эндиликда улар комьпютер ёрдамида осонгина ёзилади. Сўнг босмахоналарга юборилади. Машиналар варақларини тахлайди ва тикади. Болалар китобларни асранг, авайланг. Китоб ақл чироғи, китоб бебаҳо бойлик.

2-бошловчи: 

Аммо орамизда китобларни йиртиб, бўяб ташлайдиган болалар ҳам йўқ эмас.

Эндиги навбатни саҳна кўринишга берсак.

Саҳна кўриниш:

1-бошловчи: 

Ана кўрдингизми? Ёқимсиз болалар қўлида китоблар ҳам абгор бўлар экан. Шунинг учун бундай болаларга “Китобни йиртманг! Уни ифлос қилманг! Китобни яхши сақланг” деймиз.

Энди эса китобларимизни арзини тинглайлик.


Танишайлик мен китоб

Асл билимларга кон

Бойлик берай беҳисоб

Бўлсанг агар қадрдон

Лекин йиртиб бурдалаб

Камайтирма варағим

Сендан яна бир талаб

Ифлос қилма ҳеч ёғим.


Мен китобман сенинг ўртоғинг!

Ўқувчилар! Керак менга

Эҳтиёт қилмоғинг

Эсда тут, мен сенинг

Жуда яхши дўстингман

Варақларим йиртмагин

Доим сенга керакман.


2-бошловчи: 

Китоб – офтоб сўзлари ҳамоҳанг жаранглайди. Китоб деган сўз беш ҳарфларнинг меҳр билан бирлашмоғидан пайдо бўлиб, беш ҳарфдан тузилиши гўё беш бармоғингдай мени билиб ол, деган имо – ишорадек кўзимга кўринади. Китоб сўзининг асл маъноси, сўзнинг илк боши, кўзи, қоши деган сўз экан. Китоб энг улуғ устоз ва қадрдон дўст экан.

Навбат “Китоб менинг дўстимсан” қўшиғига.

Ёш ўйноқи кўзларим,

Шуур олар китобдан.

Ташкил топиб сўзларим,

Бахтим кулар китобдан

Шунинг учун дейманки,

Китоб менинг дўстимсан.


Варақласам бир бетдан,

Қувнаб бахрим очилгай.

Олтин ҳарф сўзлардан,

Тотли маъно сочилгай.

Шунинг учун дейманки,

Китоб менинг дўстимсан.


1-бошловчи: 

Навбат яна шеърларга.


Ҳаётимиз ойнаси

Билимларнинг онаси

Буюмларнинг дурдонаси

Бу китобдир буни топ.

Акс этган еру, осмон

Ўтмиш келажак замон

Унда шеър эртак достон

Ҳар саволга бор жавоб

Бу китобдир бу китоб.


Ҳеч тугамас хазина

Ҳар бир варағи зина

Онадай иссиқ сийна

Сахийликда ҳаммабоп

Бу китобдир бу китоб

Мазмунлари хилма-хил

Ақлинга қўшар ақл

Дўстимдир жуда аҳил

Фан йўлида нур офтоб

Бу китобдир бу китоб.


Китоб ҳаммабоп

Ҳар маҳал менга сир

Йўлимда яқин йўлдош

Асло бўлмайди одам

Фазилати беҳисоб

Бу китобдир бу китоб.


2-бошловчи: 

Ҳозирги навбат “Китобим қўлимда” қўшиғига марҳамат.


Китобим қўлимда

Қаранглар, қаранглар

Ўқисам сўзлари

Тилимда жаранглар.


Китобим қўлимда

Маъноси кўнглимда

Китобим ажойиб,

Жуда кўп шеъри бор.



Энг яхши одоблар

Ёзилган ери бор

Китобим қўлимда

Маъноси кўнглимда.


1-бошловчи: 

Китобни яхши асрасангниз, у фақат узоқ чидашдан ташқари ўрмонларимиз ҳам кўпга етади. Бунинг учун эса қанчадан- қанча дарахтлар кесиб олинади. Шунинг учун қоғознинг бир варағини ҳам исроф қилмаслик керак. Китобларни яхши сақлаш, унинг умрини узайтириш ўзимизнинг қўлимизда. Йиртилса елимлаб, кир бўлса тозалаб, эҳтиётлаб сақлашимиз керак!

Марҳамат навбат шеърга.


Китоб меҳри - муҳаббати

Мустаҳкам жон дилимизда,

Унинг умрини узайтириш

Ўзимизнинг қўлимизда.

Ўқиб бўлган дарсликларни

Берамиз кутубхонага

Чунки улар яна зарур

Биздан кичик болага.

Демак, китоб умрин узоқ

Этмоқ ҳам ўз қўлимизда

Ана шундай эҳтиёткор

Ажойиб боламизда


2-бошловчи: 

Китобларимиз қўлдан-қўлга топ-тоза ўтиб бориши керак экан. Китоб ҳақида кўпгина ривоят ва афсоналар бор. Шундай афсоналардан бирини тингланг марҳамат.

Китоб ҳақида афсона

Нақл қилишларича ўтган замонда бир ҳукмдор вазиру уламоларини чақириб: “Дунёда энг зўр, керакли, ҳамма нарсадан хабардор қилувчи нарса нима?” – деб савол берибди. Биров “Дунёда энг зўр нарса – қилич” деса, иккинчиси, “Энг кераклиси – нон”, дебди. Ҳамма нарсадан хабар берувчи нарса – “Ойнаи жаҳон”, дегувчилар ҳам топилибди.

– Уч кун муҳлат бераман, – дебди подшо ҳеч кимнинг жавоби ёқмаганлигидан дарғазаб бўлиб.

Қўшни подшоликда таърифи етти иқлимга кетган донишманд яшаётганидан вазирнинг хабари бор экан. Вазир: “Подшоҳнинг саволларига шу донишманддан бошқа ҳеч бир киши жавоб топа олмайди”, – деб ўйлабди-да, уни излаб топиб подшоҳнинг олдига олиб келибди.

– Дунёда энг керакли нарса нима? – деб сўрабди донишманддан подшо.

– Китоб! – дебди донишманд ҳеч иккиланмай.

– Китоб?! – ажабланибди ҳукмдор.

– Ҳа, дунёда энг керакли нарса китоб, –такрорлабди сўзини донишманд. – Инсон учун ҳаётда икки нарса энг мўътабар ва азиз. Бу – нон билан китоб. Шу боисдан ҳам нон қанчалик мўътабар саналса, китоб ҳам шунчалик азиз. Нон – ризқ-рўз, дастурхон кўрки, ҳаёт баракаси. Ўтмишдан ҳикоя қилувчи тарих, бугунни акс эттирувчи кўзгу, эртанги кунни айтиб берувчи мўъжиза эса китобдир. Покланиш, иймон бутунлиги, руҳий бойлик ҳам китобдандир. Китоб инсоннинг маслаҳатгўйи, доимий ҳамроҳидир. “Китоб кўрмаган одам нодондир, китоб кирмаган уй қоронғу зимистондир”, – дейди донишмандлар.

– Шаҳаншоҳ, донишманд бу саволингизга ҳам тўғри жавоб қилди, – дейишибди сарой аҳли.

– Суву қуруқликдаги ҳамма жойлар, дунёдаги эзгу элатлар ҳақида хабар берувчи ҳам, сенингча, китобми? – аччиқланибди ҳукмдор.

– Ҳа, китоб, – дадил жавоб берибди донишманд. – Дунёни шундоққина кўз олдингизга келтириб қўядиган ҳам, ҳеч кўрмаган ва бир умр кўролмайдиган кишилар ҳамда жойлар билан таништирадиган ҳам шу китобдир. Мана мени олиб кўринг. Мен туғилиб ўсган қишлоғимдан бошқа ҳеч бир жойда бўлмаганман. Аммо Марвдан Машриққача, Ямандан Ясаргача яхши биламан, десам мақтанмаган бўламан. Ер юзида жамики одамзод бор – уларнинг ҳаёти, одатлари, расм- русумларидан озми-кўпми хабардорман. Бунга ана шу китоб орқали эришганман. Қуръони Карим, Ҳадиси шарифнинг мўъжизасини айтмай қўя қолайлик.

Донишманднинг берган жавобидан қониққан подшо: “Саройимда қолиб, бош маслаҳатгўйим бўл”, – деб қанчалик ялинмасин, донишманд кўнмабди, ундан олган олтинларга эса бозордан китоб харид қилиб, қишлоғига қайтибди...


1-бошловчи: 

Навбат шеърларга.


Дарслик китоб қўлингда

Берилган у текинга

Йиртмай кўздай асрасанг

Керак уканг Эркинга

Эркин ҳам бут сақласа

Муаллим хурсанд бўлар.

Китобга меҳри кўпни

Синфдошлар хуш кўрар.


Китобинг қўлдан қўлга

Ўтиб борса топ-тоза

Ундан кўплар шодланиб

Олишади андоза.

Китоб билим манбаи

Бу барчага аён ҳақ

Китоб ўқиб яшасак

Умринг ўтар хушчақчақ.


Китобимни қанча севсам оз бўлур,

Китоб десам кўнглим баҳор, ёз бўлур.

Китобимни десам агар кўклам, ёз,

Кўклам, ёзнинг умри лекин ундан оз.


Тезда чаман япроғи сўлар, қурир,

Китоб чаман бўстоним сўлмас бўлур.

Китобимни Қуёш, Ой, Юлдуз десам,

Китобимдек эмас улар ўйласам

Бири кундуз бўлур-у, тунда бўлмас.


1-бошловчи:

Навбат Гулзахро ижросида рақсга марҳамат.


1-бошловчи:

Азиз ўқувчилар бугунги очиқ тарбиявий соатимизни тинглаб томоша қилдингиз. Ўйлаймизки бундан сиз ўзингизга хулоса чиқариб оласиз деган умид билан тарбиявий кечамизни якунлаймиз.


2-бошловчи: 

Сизларга соғлик, узоқ умр, туганмас бахт-омад тилаб қоламиз.


Ўқитувчи:

-Бугунги тарбиявий соатимизни якунлаб бериш учун сўз тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари.......................га.








-80%
Курсы повышения квалификации

Интерактивные методы в практике школьного образования

Продолжительность 72 часа
Документ: Удостоверение о повышении квалификации
4000 руб.
800 руб.
Подробнее
Скачать разработку
Сохранить у себя:
Воспитательный час на тему "Китобдан дилим яйрар." (24.99 KB)

Комментарии 0

Чтобы добавить комментарий зарегистрируйтесь или на сайт