Интернет тармоги хизматлари
ва улардан фойдаланиш имкониятлари
1. Интернет хизматлари
2. WWW тушунчаси
3.Электрон почта
4.Телеконференция ( Usenet )
5.Файлларни узатиш кайдномаси (FTP)
6.Телнет хизмати
7. IRS хизмати (Chat)
- Интернет пров а йдер – Интернет тармо ғ и хизматларини тақдим этувчи ташкилотдир.
- Интернет пр о в а йдерларининг икки тури мавжуд: Интернетга уланиш ва уланиш каналларини тақдим этувчи провайдер ва Интернет хизматларини тақдим этувчи провайдер
- Хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси бир қанча Интернет провайдерлари хизмат кўрсатмоқда, булар:
- UzNet, Sarkor Telecom, Sharq Telecom, TPS, ARS Inform, Cron Telecom ва бошқалар
- UzNet,
- Sarkor Telecom,
- Sharq Telecom,
- TPS,
- ARS Inform,
- Cron Telecom ва бошқалар
Internet xизматлари – одатда тармок таркибидаги серверлар томонидан курсатиладиган хизматлардир.
Интернет хизмат турлари
WWW
Телеконфе-ренция
( Usenet )
Интернет тармоги
Электрон почта
Файлларни узатиш кайдномаси
IRS хизмати ( Chat )
Телнет хизмати
WWW
(World Wide Web)
Бутун жаҳон ўргамчак тўри . WWW – бу Интернетга уланган турли компьютерларда жойлашган ўзаро боғланган ҳужжатларга мурожаат қилишни таъминлаб берувчи тизимдир.
ELEKTRON POCHTA (E-mail)
E-mail – электрон ахборотларни компьютер тармогининг ихтиёрий икки тугуни орасида алмашиш воситаси.
E-mail оркали электрон хат , хужжат , файлларни алмашиш мумкин.
Usenet - elektron teleanjumanlar xizmati
Интернет конференциялар – бу муайян муаммони ҳал қилаётган гуруҳ иштирокчиларининг Интернет тармоғи орқали конференц алоқаси ёрдамида ўзаро ахборот алмашиниш жараёнидир.
Компьютер конференцияси иштирокчилари сони аудио – ва видеоконференц и ялар иштирокчилари сонидан анча кўп бўлиши мумкин.
B a'zan ma'lumotlar bilan faqat almashish bilangina cheklanib qolmay, ularni ko'proq tashkiliy, ma'lum mavzuga bag'ishlangan qandaydir baxs ko'rinishida uyushtirish lozim bo'ladi. Bunday baxslarni tashkil qilishga yordam beradigan xizmat Usenet deyiladi. Mazkur xizmat quyidagicha bajariladi. Tarmoqda foydalanuvchilardan xabarlarni olib, jo'natib turuvchi Usenet serverlari (yoki news-serverlar) tashkil qilingan. Hamma news-serverlar o'zaro bog'langan. Ya'ni Siz news-serverlaridan biriga xabar jo'natsangiz uni boshqa hamma serverlarning foydalanuvchilari ham oladilar. Foydalanuvchilarning xabarlari guruhlarga yoki anjumanlarga jamlangan, anjuman nomida uning mavzui ko'rsatilgan.
Hozirgi kunda Usenet mijozlari alohida ilovalar ko'rinishidagina mavjud (Microsoft Mail and News, Forte Agent), yoki e-mail mijozlari yoki WWW-mijozlarga o'tib oladilar.
EN GRANT IATP II&IS UZ IATP GRANTI II va AH
FTP
FTP File Transfer Protocol- бу файлларни узатиш протоколи.
FTP ( File Transfer Protokol ) файлларни узатиш протоколига асосланган ахборот хизмати интернетда биринчи яратилган тизимлардан хисобланади.
Бу хизмат компьютердаги FTP – дастуридан фойдаланган холда масофадаги компьютерга уланиб, кириш мумкин булган файллар руйхати билан танишади хамда улардан уз компьютерига нусха кучиради.
FTP «мижоз – сервер» архитектурали тизимларга мисол була олади. Бундай тизимларда бир компьютердда «мижоз» деб ном олувчи махсус дастурдан фойдаланилади. Фойдаланувчи шу дастур ёрдамида масофадаги сервер деб ном олган компьютердаги бошка дастур билан богланади.
Telnet
Telnet
Telnet бошқа компьютер билан алоқага киришни таъминлайди. Амалда Telnet киришни очиб беради, аммо ўзаро алоқани ташкил этиш бошқа компьютер орқали амалга оширилади. Telnet ёрдамида тармоққа уланган бирон бир компьютер билан алоқа ўрнатиш учун унинг Internet даги тўлиқ манзилини билиш кифоя. Уланиш жараёнида хост-компьютер фойдаланувчининг номини сўрайди. Сўнгра терминал тури кўрсатилиши керак.
IRS
- Веб-форум - И нтернет тармо ғ ида ўзаро мулоқотни ташкил этиш учун мўлжалланган веб сайт саҳифалари ва ускуналари мажмуи.
- Қисқача айтганда, форум бу веб-сайтнинг ташриф буюрувчилари мулоқот ўрнатадиган майдончаси.
- Фойдаланувчи форум веб сайтига ташриф буюриб, ўзини қизиқтирган мавзуни ўртага ташлаши ва веб-сайтнинг бошқа ташриф буюрувчилари билан муҳокама қилишлари мумкин .
- Чат – бу реал вақт тизимида Интернет тармоғи орқали хабарларни тезкор алмашиш воситалари ва ушбу мулоқотни таъминлаб берувчи дастурий таъминот дир .
- Чат - бу бир вақтнинг ўзида бир неча фойдаланувчининг Интернет орқали мулоқотидир. Бунда фойдаланувчилар одатда матн ёзишиш орқали янгиликлар билан алмашишади, ёки бирор мавзуни муҳокама қилишади, ёки гаплашишади.
- Чат тизимида барча фойдаланувчилар ўзаро ёзув кўринишидаги хабарларни алмашиш орқали мулоқот қилади
Скайп – бу Интернет орқали компьютерлараро сўзлашув алоқасини таъминлаб берувчи тизимдир.
Скайп тизими Интернет орқали мобил ва уй телефонларига қўнғироқ қилиш пуллик хизматларини хам кўрсатади.
Скайп тизими ёрдамида чат сифатида матн хабарларини юбориш, видеоқўнғироқларни амалга ошириш ҳамда конференц алоқани ҳам амалга ошириш мумкин. Видео - қўнғироқларни амалга оширишда веб камерадан фойдаланилади.
Gopher
Gopher хам интернетнинг ахборот тизими хисобланади. Унинг афзаллиги шундаки, у фойдаланувчи уланган Gopher – сервердаги менюга кириб, танланган пункти (банди) буйича интернетнинг бошка Gopher – серверларига юбориши мумкин. Масалан «А» машинадаги Gopher – сервердан «В» машинадаги Gopher – серверга ишорат (ссылка) булиши мумкин. У холда биринчи сервер менюсида танланган Gopher «мижоз» кисми иккинчи сервер адресига утказилади (переадресация килинади)
Интернет тармоғи орқали кўрсатиладиган интерактив хизмат турлари
Ҳозирги вақтда, Ҳукуматимиз тамонидан интерактив хизматларни шакллантириш, ташкил этиш ва уларни бошқаришга катта эътибор берилмоқда.
Интерактив хизматларни ташкил этишнинг энг тез ва яхши йўли, бу, уларни интернет тармоқлари орқали амалга ошириш ҳисобланади. Интернет тармоғи орқали кўрсатиладиган интерактив хизмат турларига куйидагилар киради:
www.tgpt.uz – ушбу веб сайт орқали Тошкент шаҳридаги транспорт воситалари ҳаракатланиш жадваллари тўғрисидаги маъумотлари билан танишиш мумкин.
www.orexca.com - ушбу веб сайт сайёхлар учун мўлжалланган бўлиб, бунда интерактив хизматлар : тарихий жойларга ташриф буюриш мехмонхонга олдин буюртма бериш имкониятлари эга бўлиш ва хизматлар билан танишингиз мумкин.
uzairways.com - Ўзбекистон ҳаво йўллари авиякомпанияси веб сайти . Сайтда халқаро ва Ўзбекистон миқёсидаги авия қатнов жадваллари келтирилган .
www. uzrailpass.uz - темир йўл транспорт қатнови жадвали. Республика ички ва ташқи темир йўл қатновлари жадваллари ва улар ҳақидаги маълумотларни топиш мумкин.
www.bank.uz - Ўзбекистондаги барча банклар хақидаги маълумотлар ва янгиликлар, кунлик валюта миқдорлари ҳақидаги маълумотлари олиш мумкин
www. ob-havo.uz - бу сайтдан Ўзбекистон Республикаси географик ҳудудлари бўйича об-ҳаво маълумотларни олиш мумкин.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси маълумотлари ва теледастурлар жадвалини ҳамда уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган маълумотларни олиш мумкин. www.mtrk.uz
www.myjob.uz - бу сайтдан иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни олишингиз, Сиз, ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни тўлдириб жўнатишингиз ва жавоб олишингиз мумкин. Республика доирасида бўш иш ўринларини топиш, аниқлаш ва мулоқат ўрнатишни амалга ошириш мумкин.
Республика ва халқаро спорт мусобақалари, уларнинг ўтказилиш жадваллари ва ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қуйидаги веб саҳифалардан қидириш мумкин: www.uff.uz; www. sportportal.uz,
www.gov.uz – бу сайт Ўзбекистон Республикаси хукумат портали орқали кўрсатиладиган интерактив хизматлар