Дарснинг мавзуси: «7» сони ва рақами
Дарснинг мақсади: Таълимилиги: 7 сони ва рақами билан таништириш
Тарбиявийлиги: Уқувчиларни ватанпарварлик руҳида
тарбиялаш.
Ривожлантирувилиги: Оғзаки ҳисоблашга ўргатиш, чиройли ва тўғри ёзиш кўникмаларини шакиллантириш.
Дарснинг жиҳози: 7 сонли рақамлар, ҳар – хил расмларнинг намуналари.
Дарснинг тури: Янги билим бериш
Дарснинг услуби: Тушунтириш, Кўрсатиш, Суҳбат, Оғзаки савол - жавоб.
Дарснинг бориши: Ташкилий қисм:
1. Кириш қисми: 5 мин
2. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш: 10 мин
3. Янги мавзу: 20 мин
4. Мустаҳкамлаш 10 мин
I бўлим: Каттага ҳам сиз, киччика ҳам сиз. Салом бердик сизларга ҳурмат билан биз.
Болалар: Ассалому алейкум! Давлат мадҳияси айтилади:
Кириш суҳбати: бир сўз билан айтинг:
1. Ватанимиз: Қозоғистон Республикаси.
2. Президентимиз: Нурсилтон Назарбаев.
3. Қишлоғимиз номи: Чурноқ
4. Мактабимиз номи: «Турсунхон Айтжанов»
5. Ҳозир қандай дарс: Математика
6. Математика қандай фан: Фанлар подшоси
7. Бир ҳафтада неча кун бор? 7 кун
II бўлим: Ўтилган мавзуни сўраш: 6 сони ва рақами.
- 6 сони қандай сон? Жуфт сон
- Жуфт сонларни атанг. 2 , 4, 6, 8, 10
- Тоқ сонларни атанг. 1, 3, 5, 7, 9.
- 6 сонини қандай ҳосил қиламиз? 5+1=6 3+3=6 4+2=6 1+5=6
Жуда яхши, энди ўтилганларни такрорлаш мақсадида:
“Яширинган сонларни топиш” мусобақасини ўтказамиз.
Ҳар партадан бир ўқувчидан чиқиб яширинган сонларни топиб мисолларни ечадилар.
+ 3 =6 - 3 = 2 + 4 =6
Ўқувчиларнинг ишини кўриб чиқиш ва рағбатлантириш.
III бўлим.
Янги мавзу мақсади билан таништириш.
7 сони билан таништириш.
1,2,3 ўтирамиз тинч
Янги дарсни бошлаймиз
Ялқовликни ташлаймиз
Биз сизлар билан шу кунгача 1 дан 6 гача бўлган сонлар билан танишдик.Уларни + ва – ни ўргандик. Ҳа бугун биз сизлар билан 7 сони ва рақами билан танишамиз. Буюм ёки нарсаларни сон бўлади. Яъни буюмлар миқдори нечта еканини билдиради.
2+5=7 1+6 =7 4+3=7 5+2=7
8дан бирни олсак 7 қолади. Демак 7 8 дан кичик.
Болаларга 7 сони ёзиб кўрсатилиб шу сонлар ёздирилади.
8-1=7 5+2=7 9-2=7 4+3=7 6+1=7
Ёзиб бўлгач, физмитутка ўтказилади.
Ёза –ёза қўлим толди.
Бир оз гина ёзув қолди.
Дам оламан озгина,
Сўнг ёзаман созгина.
Пластилиндан 7 сонини яшаш.
IV бўлим. Мустаҳкамлаш. Ўқувчиларга тест саволлари тарқатилади.
1. 5+2= 8 – 1 = 6+1= 0+7= 4+3=
a) 3 a) 4 a)7 a) 9 a)7
b) 7 b) 5 c) 6 b) 7 b) 9
c) 5 c) 7 c) 5 c) 1 c) 8
Якуний қисм: Тест натижалари кўрилиб , жавоблар айтилади. Дарсда яхши қатнашган ўқувчиларни билимлари рағбатлантирилади.


7 сони ва рақами (16.83 KB)

